Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар яна ОШИРИЛАДИ cолиқлар эса КАМАЯДИ

photo_2016-10-14_16-30-182016 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев раислигида Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлибўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлигихабар берди.

Мажлисда қайд этиб ўтилдики, солиқ сиёсати концепциясида назарда тутилган рағбатлантирувчи чора-тадбирларнинг амалга оширилиши келгуси йилда мамлакат иқтисодиётигасолиқ юкини янада камайтиришни таъминлайди.

Ҳамда мажлисда 2017 йилги Давлат бюджети харажатларининг асосий параметрларига алоҳида эътибор қаратилди. Ишлаб чиқилган Давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий харажатларни молиялаштиришга қарийб 60 фоиз маблағлар ажратилиши ушбу лойиҳада юқори ижтимоий йўналтирилганлик сақланиб қолгани қайд этиб ўтилди.

Келгуси йилда бюджет соҳаси ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорларини янада ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базаси ва жиҳозланганлигини мустаҳкамлашга оид ишларни давом эттириш назарда тутилмоқда.

Республика Ҳукумати мажлисидаги муҳокамалар натижалари бўйича 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепциялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳалари маъқулланди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун юборишга қарор қилинди.

Diydoraziz.uz

Мақола 2 833 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*