Инсон бахтли бўлишга мажбур!

photo_2016-11-16_11-38-13

Кимгадир бахтли кўринган эмас, балки ўзини бахтли сезган одам бахтлидир.

Публий Сир

 

Ўзгалар бахтини ўйлаган киши ўз бахтини топади.

Афлотун

 

Бахт – бойликда, десангиз, ҳамма бахтсиз. Чунки ақллига кўп нарса керак эмас, аҳмоқ эса барибир тўймайди.

Асқад Мухтор

 

Бахт йиллар, ойлар, ҳафталар ва ҳаттоки кунлар ичида яширинган эмас, лекин уни ҳар бир лаҳзада топиш мумкин.

 

Инсон ўзига-ўзи бўйсунишни ва ўз қарорларига итоат қилишни ўрганмоғи керак.

Цицерон

 

Дунёда бахт ва бахтсизлик тушдай бир нарсадир. Кўзни юмиб очгунча ҳаммаси ўтиб кетади.

Алишер Навоий

Инсон бахтли бўлишга мажбур. Агар бахтсиз бўлса, бунга фақат ўзи айбдор ва у мазкур  хатони тўғрилаш учун қатъий ҳаракат қилиши шарт.      

Л.Толстой

 

Шуни ёдда тутгилки, агар инсон бахтсиз экан, бунга унинг ўзи сабабчи. Чунки Худо барча одамларни бахт учун яратган.

Эпиктет

 

Бахтсизлик онларида тақдир ҳар доим ундан чиқиб кетиш учун эшик қидиради.

Сервантес

 

Эримайдиган муз бўлмагани каби, инсонга доимий ҳамроҳ бахт ҳам бўлмайди.

В. Гюго

 

Бахт кишига давлат беради, давлатни бесабрга сотади, сабрлига эса ҳадя қилади.

 

Ўз ҳаётининг интиҳоси билан ибтидосини боғлай олган кишинигина бахтли инсон деб аташ мумкин.

И. Гёте

Мақола 478 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*