Ўзим билан доим икки дона ёнғоқ олиб юраман. Сабабини билсангиз, сиз ҳам шундай қиласиз….

Шарқ табобати икки дона ёнғоқни доимо ўзингиз билан олиб юришингизни тавсия қилади. Чунки, асабий тарангликдан улар билан кафтларни уқалаб қутилиш мумкин. Айниқса, ҳозирги кунларда стресга учрамай илож йўқ, минг афсуски улар билан кураш учун ҳафсала қилмаймиз.

Қандай қилиб икки дақиқа ичида стресдан халос бўлиш мумкин?

Кафтларимизда фаол нуқталар жойлашган бўлиб, улар ички аъзоларимиз учун жавобгардир. Уларни уқалаш ёрдамида турли хасталиклардан қутилиш ва ҳаттоки озиш ҳам мумкин!

Тезда тинчланиш учун:

photo_2016-11-01_09-08-48

1) Кафтларингизга ёнғоқ олиб, доира шаклда айлантиринг.

photo_2016-11-01_09-08-57

2) Ёнғоқларни пайлар ўртасига жойлаштириб, бироз сиқиб иккинчи қўлингиз кафти билан доира шаклда айлантиринг.

photo_2016-11-01_09-08-54

3) Жимжилоқ бармоғингизни иккинчи қўлингиз кафти билан бироз уқаланг.

Шарқ табобатида, машқлардан сўнг инсоннинг психологик ҳолати учун жавобгарлик миядан ички аъзоларимиз назоратига ўтиши таъкидланади.

Ёнғоқ билан уқалаш машқи стресдан халос бўлишнинг анчайин самарали усулидир. Сиздан фақат ҳордиқ учун бироз муддат ва руҳий ҳолатингиз учун озгинагина вақт талаб қилинади. Бу ишда сизга икки дона ёнғоқ ёрдамчи бўлсин!

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 2 215 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*