Ижтимоий ахборот воситаларида террор тарғиботи учун уч киши ҳибсга олинди

f269038fa4534045b59925e7d5e023e1_XL

Малатянинг Доғаншехир вилоятида ижтимоий матбуотда террор ташкилотининг тарғиботини қилганлик даъвоси билан 3 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда yangidunyo.uz сайти ёзмоқда.

Вилоят жандарма (ички ишлар) бошқармаси ходимларига кўра Доғаншехир вилоятида ижтимоий сайтларида (тармоқларида) КИП(Курдистон ишчи партияси) террор ташкилоти мақталган маълумотларни тарқатганликда айбланиб ҳибсга олинган 3 кишининг суриштирув ишлари тамомланди.

Соғлиқ текширувидан кейин адлияга юборилган шубҳалилар “КИП террор ташкилоти тарғиботини қилганлик” учун айбланиб, ҳибсга олинди.

Малатянинг Доғаншехир вилоятида 22 декабр куни вилоят жандарма бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ижтимоий сайтларда КИП террор ташкилотини мақтовчи маълумотлар тарқатганлиги аниқланган 3 киши ҳибсга олинди.

Мақола 711 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*