Абу Али ибн Сино Алишер Навоий билан бир йилда туғилиб, бир йилда вафот этганлигини билармидингиз ёхуд “Cаводсизлик шунча бўлурми ҳай-ҳай…”

Дўстим, биласанми? Ибн Сино бобомиз Навоий билан бир йилда туғилиб бир йилда ўлган экан? Нега алдайман сени? Кел, ишонмасанг сен билан гаров боғлаймиз. Мана бу расмга қарасанг биласан.

photo_2016-11-22_11-37-40

Юқоридаги расмга кўпчилик диққат билан қарамаслиги мумкин. Аммо кўзни сал каттароқ очиб, озгинагина эътибор билан қарасангиз барчасига тушунасиз. Наҳотки ибн Сино ва Навоий бир йилда туғилиб бир йилда вафот этган бўлса?! Расмда Абу Али ибн Сино таваллуд ва вафот этган йилларини (1441-1501) деб ёзишган. Аслида бобомиз 980 йил таваллуд этганлар ва 1037 йили оламдан ўтганку!

Телеканалларимиз орқали бир неча марталаб дафтарлар муқовасидаги расмларга эътироз билдириб, ўзимизда ишлаб чиқилган дафтарларни олишни маслаҳат беришганди. Мана ўзимизда ишлаб чиқилган дафтарнинг аҳволи.

Кимдир «Бу техник хато шошганда бўлиб турадида», дея баҳолаши мумкин. Аммо масаланинг асл моҳияти хатода эмас. унинг оқибатида. Ахир «Тарихсиз келажак йўқ!»

Дафтар ишлаб чиқарувчи нашриёт (Ҳозирча бу қайси нашриётдан эканлиги аниқ эмас. Аниқлаштиришга Ҳаракат қиламиз ва улар билан боғланиб расмий жавоб олишга уриниб кўрамиз) бундай хатони ўтказиб юборишга ҳеч қандай ҳақи йўқ!

Бу ўқувчиларга салбий таъсир этиши ҳақида қисқагина мисол келтираман: Фараз қилинг бир синфда Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижодига бағишланган ёзма иш олинмоқда. Бола алломанинг туғилган ва вафот этган йилини эслай олмади. Дафтарнинг муқовасида эса 1441 йил туғилиб 1501 йил вафот этган деган ёзув турибди. Хўш, айтингчи, бола қандай йўл тутади.

Каминанинг мана шу дафтар ишлаб чиқарганларга илтимосим ва талабим: Бундай хатолик қилгандан кўра нашриётнинг дарвозасига қулф илиб қўя қолишсин. Ахир саводсизлик ҳам шунча бўлурми ҳай-ҳай!…

Абдували Қурбонов

Мана шу дафтар ишлаб чиқарувчиси ҳақида фотофакт ёки маълумотингиз бўлса биз билан боғланинг ёки мана шу мақола тагига изоҳ тариқасида қолдиринг! Биз улар билан боғланишга ҳаракат қиламиз!

Мақола 1 614 марта ўқилган

9 Комментариев для Абу Али ибн Сино Алишер Навоий билан бир йилда туғилиб, бир йилда вафот этганлигини билармидингиз ёхуд “Cаводсизлик шунча бўлурми ҳай-ҳай…”

  1. Дафтарнинг орка тарафани угириб куриш керак, унда ишлаб чикарувчи номи манзили езилади. Масалан МЧЖ,ХК,ЯТТ номи билан реквизитларини курса булади

  2. Bu oddiy masala emas bu ishga qonuniy chora kurish shart deb uylayman, tasavur qiling shu daftarni yuzini uqidim va shuni rost deb miyamga quydim xorijga chiqanimda begona yurt fuqorolariga paloncha alloma shu yilda tug’ilgan bunisi esa bu yilda tug’ilgan desamu ular menga urgatib fakt kiltirib utirsa kim degan odam bulamiz qanday sharmandalik, butun dunyo bobokalonlarimizni urganayotgan vaqtda uzimiz shunaqa muommoga duch kilib utirsak men uchun bu or men uchun bu nomus shu uchun bu narsaga oddiy qarab bulmaydi, albatta chora kurishlaringizni sizlardan siz jurnalistlardan talab qilaman, bu talabim nourin bulsam ayting biz bollarimizni tug’ri usib tug’ri tarbiyalash bizni burchimiz, bollarimizni bunaqa savotsizlardan extiyot qilishimiz xam qarz, xam farz deb bilaman.

  3. Бу купол хатолар учун уларни каттик жазолаш керак. Бутун халкнинг устидан кулиш эмасми. Ахмоклар.

  4. Қойиле рости буни кўриб думкага тушиб қолдим шунақаям беэьтибор бўладими одамлар товба буни шундай қолдирмаслик керак жазосини олиш керак

  5. Rams ham Abu Ali ibn Sinoniki emas. Bu Abu Rayxon Beruniyning rasmi.

  6. To’g’ri bu Beruniyning rasmi. Savodsiz va mas’uliyatsiz odamlar ishlab chiqargan bu daftarni. Bizku mayli, o’rganib ham qoldik, bizning allomalarimizdan xabardor boshqa millat vakillari ko’rsa nima bo’ladi bunday xatolarni. Sharmanda!!!

  7. ?? rasm Beruniyniki, tug’ilgan yil Alisher Navoiyniki. 3 tasi birdami?

  8. Ха, пул топиш дарди одамларнинг уз маънавий эхтиёжларини кондириш хиссидан учтунлик килмокда. Мана шу омил нашриёт ходимларини хам чалгитган. Шу сабабли улар Беруний расмига Ибн Сино исмини куйиб Навоийни тугилган йилини куйишган. Аммо яна бир омил борки, бу одамлар наздига тушиш, обру ортдириш илинжидир. Абдували акамиз маъкола ёзибдилару Беруний киёфаси билан Ибн Сино сиймосини ажрата олмабдилар.

  9. Бу ҳеч қандай «техник хато» эмас. Бу маънавиятимиз душманларининг зимдан қилаётган ҳужуми.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*