Жаҳон мусулмонлари учун янги 1438 ҳижрий йил кириб келди

hitL-8JN-QdCQdxSaYGxQ5xtokoq48mgБир қанча мусулмон мамлакатларидаги ой кузатуви тадқиқига кўра, бугун, 2016 йилнинг 2 октябрь куни Ҳижрий тақвимнинг 1438 йили кириб келди. Янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаррам ойидир.

Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи бўлиб, Исломдаги ҳурматли ойлардан биридир.

Ислом дунёсида йил боши – Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтган йили ҳисобланади. Грегориан тақвимига кўра у 7 асрнинг 622 йилига тўғри келади. Ушбу йил Ҳижра йили деб аталгани учун ислом тақвимининг номи ҳам Ҳижрий тақвим дейилади.

Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)   ҳижратларидан олинган ва ой (қамар) тақвимига асосланган. Ушбу йил ҳисоби ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ташаббуслари билан 16-ҳижрий санадан бошлаб татбиқ этилган.

Муҳаррам ойи бу – тавба қилиш ва намоз ўқиш вақтидир. Ҳар бир мусулмон ушбу ойни рўзада, намозда ва эзгу ишлар бажариб ўтказгани маъқулдир. Ислом ўгитларига кўра, Муҳаррам ойи рўза тутиш учун Размазондан кейинги энг яхши ой ҳисобланади. Ушбу ой кириши билан мусулмонларга жанг қилиш, қон тўкиш, бирор кишига озор бериш мумкин эмас.. Мусулмонлар, одатда янги йилни алоҳида тараддуд билан кутиб олишмайди, лекин янги ойнинг ўнинчи кунига тўғри келадиган Ашуро байрамини кўтаринки руҳ билан қарши олишади. Ашуро байрами – бу барча пайғамбарларни эсга олиш ҳамда Аллоҳ энг кўп ажойиботлар, жумладан Ер-у замин ҳамда осмону фалакни яратган кун ҳисобланади. Ҳижрий тақвим Грегориан тақвимига қараганда 11-12 кун калтароқ, шунинг учун мусулмон янги йили ҳар йил ҳар хил кунларга тўғри келади. Масалан 2008-2010 йилларда янги йил декабрь ойига тўғри келган эди.

KUN.UZ

Мақола 428 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*