ҲАЁТ ОСОН ОЧИЛАДИГАН САНДИҚҚА ЎХШАЙДИ фақат унинг калитини топа билиш лозим

скачанные файлы“Ўн икки стул” асари аввало икки жиҳати билан эътиборни тортади. Биринчиси – муаллифнинг иккиталиги: бошқа асарларда ҳам ҳамкорлигини давом эттирган Илья Ильф ва Евгений Петров дунё адабиётида деярли учрамайдиган ишга қўл уришган: биз адабиёт – кўнгил иши, юракдаги туйғуларнинг акси, деб ҳисоблашимизнинг инкори ўлароқ, “келишиб” ёзган ҳолда етук адабиёт намунасини ўқувчиларга туҳфа қилишган.

Иккинчи ва муҳим жиҳати – ундаги қаҳрамонларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилгани. Яъни муаллиф бўлар-бўлмасга ўзини қўшиб, у ундоқ эди, бу бундоқ, деб биринчи “план”га ўзини чиқармайди. Таъбир жоиз бўлса, ровий Остап Бендер ва бошқаларнинг “кўнгли”га қараб иш тутади. Киноя, ҳажв, пичинг ва кесатиқ асар ўқишлилигини янада оширган омиллардан.

***

«Бонжур» деса билингки, Ипполит Матвеевичнинг бугун кайфи чоғ. Мабодо кўзини очиши билан «Гут морген» деса борми, бугун жигари жиндай безовта қилаётгани, ёши ҳам эллик иккига бориб қолгани, бу билан ҳазиллашиб бўлмаслиги, қолаверса, яна осмонга булут чиққани маълум бўлади.

***

Масалан, сиз қадди-қомати келишган одамсиз, новчаликка новчасизу, аммо чўпдек озғинсиз. Худо кўрсатмасин, ўлиб-нетиб қолсангиз, сизни «қулоғи тагида қолибди», дейишади. Илгари катта савдогар ўтган бирорта дўкондор қазо қилса борми, у бандаликни бажо келтирган бўлади. Хўш, фаррош ёки  деҳқон оламдан ўтса, «куни битди» ёки «ажали етди», дейишади. Аммо-лекин темир йўлдаги кондукторлардан ёки бўлмаса, катта тўралардан бирортаси қазо қилса, у вафот қилган бўлади.

***

Жавоҳир жилосида ҳатто қайнонасининг истараси анча иссиқ кўриниб кетди.

***

— Нега ёшармай, онаси? Нима, ёшлар одам эмасми?

— Нимага одам бўлмас экан, улар ҳам одам, — пичинг қилди онахон, — нимасини айтасан, кинога югуришади, алимент тўлашади…

***

Бегона муҳитга тушиб қолиш зап қизиқ-да. Энг оддий одам ҳам унга тушгудек бўлса негадир бирдан типирчилаб қолади-ю, дарҳол ё йўловчига, ё юк олувчига, ё бўлмаса, гала-гала кондукторлару перрон назоратчиларининг бошига битган бало — бебилет муттаҳамга айланади-қолади.

***

Бир чол жон бераётган экан. Хотини, бола-чақаси тепасида турган экан. «Моня шу ердами?» — деб сўрабди чол минг машаққат билан. «Шу ерда». «Брана хола келдими?» «Келди». «Бувим қани? Кўринмаяпти-ку». «У кишиям шу ердалар». «Исаак-чи?». «Шу ерда Исаак». «Болалар қани?». «Ҳаммаси шу ерда». «Ия, дўконда ким қолди?!»

***

Ҳаёт ғоят мураккаб нарса, жаноби маслаҳатчи тўралар, лекин мураккаб бўлгани билан сандиқ каби осонгина очилади. Фақат калитини топа билиш керак. Кимки калитини тополмаса, нобуд бўлади.

***

Хотин киши қариса, бошига анча-мунча кўргуликлар тушиши мумкин: тиши тушиб, сочи оқаради, тўкила бошлайди, нафаси сиқади, гоҳ гумбаздек семириб, гоҳида чўпдай озиб кетади. Лекин овози сира-сира ўзгармайди.

***

Иккала сайёҳ Рязань вокзалининг тепасига қараб, ўн икки бурж тасвири туширилган нафармон соатни кўришсаки, вақт беш минути кам ўн.

— Қизларга ваъда берадиган жой экан! — деб қўйди Остап. — Ўн минут сийлови бор, кечиксанг гап тегмайди.

***

…шундоққина қўлингни чўзсанг, муддаога етиб олгудай бўлгандан кейин жимгина кутишнинг ўзи бўладими.

***

Улуғ одамлар ҳаётларида икки марта қизиқ гап айтиб қўйишади. Шу туфайли обрўлари ошиб, ҳазил-муто-йибалари тилдан-тилга кўчиб юради.

Б.ЎКТАМ тайёрлади.

Мақола 367 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*