Ҳаёт мактаби учун зарур билимлар

photo_2016-09-21_09-53-00Кимёнинг менга фойдаси теккани йўқ. Физиканинг ҳам. Тарих-чи? Афсуски, унинг ҳам. Бу фанларни камситмаган ҳолда шуни айтишим керакки, мактабда ўргатилиши керак бўлган ҳамма нарса ўқувчиларга ўқитилмайди. Биз мактабда ўргатилиши лозим бўлган-у, бироқ қилинмаган ишлар рўйхатини тузиб чиқдик.

Билишингиз зарур бўлган нарсалар. Бироз шубҳали, аммо қизиқарли эшитилдими? Шунинг учун бундай мақолани фақат бир киши ёза олмайди. Субъективликни бир томонга суриб қўйиб, биз Quora хизматига мурожаат қилдик. Бу ерда ўнлаб фойдаланувчилар бутун умри давомида нимани билишни истаганликлари тўғрисида гапириб беришди. Улар шу нарсаларни ёшлигидан билмаганликлари учун панд ейишган, мослаша олмай қийналишган.

  1. Сизнинг муваффақиятингиз ҳеч кимни қизиқтирмайди. Агар ким учундир бу аҳамият касб этса ҳам, бу сизни ташвишга солмаслиги керак.

2 . Қоидаларни бузувчилар билан кўпроқ вақт ўтказинг. Бироқ қонунларни бузувчилар билан эмас.

  1. Инсонлар қандай қилиб қарор қабул қилишларини билиш учун нотиқлик санъати асосларини ўрганинг.
  2. Ғамхўрлик кучсизлик билан баробар эмас. Яқинларингиз тўғрисида қайғуринг.
  3. “Ўзингиз севган ишни қилинг” – унчалик ҳам омилкор маслаҳат эмас. Ундан кўра эътиборингизни бошқаларга фойда келтирадиган бирор нарса яратишга қаратинг. Шунда имкониятлар эшиги очилади.
  4. Таваккал қилиш – яхши. Бемулоҳаза бўлиш эса ёмон. Таваккал ва аҳмоқлик ўртасидаги фарқни англашни ўрганинг.
  5. Ҳеч нимага муте бўлиб қолманг. Балки тобе бўлиб қолган қизиқишларингизсиз ҳаёт зерикарли туюлар, бироқ сиз эҳтиёжларингизга нисбатан юқори туришингиз лозим.
  6. Шуҳратпарастлик – фақатгина уни жиловлай олмаган кишилар қўлида ёмондир. Айнан мана шу шуҳратпарастлик ҳаётда нимагадир эришиш учун туртки бўлади.
  7. Ҳамма инсонлар яхши.
  8. Ҳамма инсонлар ёмон.
  9. Сизга айтилаётган ҳамма гапга ҳам ишонманг.
  10. Иш – бу ҳаёт дегани эмас, бироқ унинг катта қисмидир. Сиз унга вақтингизнинг учдан бирини сарфлайсиз. Шунинг учун сизга ёққан ишни танлаш – анча доно қадамдир.
  11. Шахсий бахтга эришиш ён- атрофингиздагиларни бахтли қилаяпсизми- йўқми мана шунга боғлиқ.
  12. Эскалатор ҳаракатланишига тескари югуриш аҳмоқона, лекин жуда қизиқарли иш.
  13. Агар кимдир сизни хафа қилаётган бўлса, демак сиз у учун аҳамиятга эгасиз.
  14. Ҳақоратга эътибор қаратманг, лекин танқидларга қулоқ тутинг.
  15. Салбий натижаларга ўзингизни тайёрланг. Агар иш ижобий якун топса, хурсанд бўласиз. Агар аксинча бўлса, уни қийналмай қарши оласиз.
  16. Бошқалар сиздан кутаётганига қараганда кўпроғини қилинг.

манбаа: malika.lark.ru

 

Мақола 388 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*