Москва: Ислом Каримов ҳайкали Ўзбекистон томонидан тақдим этилади

4015639Москва шаҳар думасининг ёдгорлик санъати бўйича комиссия раиси Игор Воскресенский тез кунларда Россия пойтахтига ҳайкал ўрнатиладиган жойни ўрганиш учун ўзбек ҳайкалтароши келишини маълум қилди.

«Эрта-индин Ўзбекистондан ҳайкалтарош келади, жойни ўрганади. Ҳайкалтарошлар ўртасида танлов ўтказилади, ҳозирда ҳукумат ва Президентнинг оила аъзолари ўртасида лойиҳа бўйича келишув олиб борилмоқда. Ҳайкал Москвага ўзбекистон ҳукумати томонидан тақдим этилади», — деди у.

Ислом Каримов шарафига аталган ёдгорлик қаерга ўрнатилиши аниқ бўлди. Ёдгорлик Москва шаҳридаги Полянка кўчасидаги хиёбонга ўрнатилади. Хиёбон ҳам Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи билан аталадиган бўлди. Москва ҳукумати ана шундай қарор қабул қилди.

Sof.uz

Мақола 829 марта ўқилган

1 Комментарий для Москва: Ислом Каримов ҳайкали Ўзбекистон томонидан тақдим этилади

  1. Yaxshi dodamlani hamma eslab tiradigan bòldi Ollohim joylarini jannatdan qisin.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*