Гарри Поттер ҳақида яна 5 та фильм суратга олинади

5800807f7418b

Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг томонидан ёзилган “Гарри Поттер” фантастик ҳикоялар китоби дунё бўйлаб энг сара бестселлер эканлиги сир эмас. Бу китоб асосида фильмлар ҳам яратилган. Ушбу ҳикоялар муаллифи Жоан Роулинг жорий йил сентябрь ойида Гарри Поттер ҳақида яна 3 та китоб тақдим этган эди.

Жоаннинг 2001 йилда ёзилган “Фантастик маҳлуқлар ва уларнинг макони” китоби Голливуднинг машҳур “Warner Brothers” кинокомпанияси томонидан экранлаштирилиши режалаштирилган. Аввалроқ, бу китоб асосида 3 та картина яратилиши ҳақида хабар қилинганди. Эндиликда эса Жоан Роулинг Америка кинокомпанияси “Фантастик маҳлуқлар ва уларнинг макони” китоби асосида 5 та фильм яратишни мўлжаллаётгани ҳақида хабар қилди.

Жоан Роулинг суратга олинажак картиналар учун сценарийни ҳам ўзи ёзиб беради. У кутилаётган кинолар шунчаки “Гарри Поттер” ҳикоясининг давоми бўлмаслигини ва қаҳрамонлар сони ҳам кенгайтирилишини таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда яна бир маълумот: Жоан Роулинг томонидан жорий йил июль ойида тақдим этилган “Гарри Поттер ва ланъатланган бола” китоби сотув кўрсаткичлари бўйича Британия тарихида Уильям Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” пьесасидан ҳам ўзиб кетди. Гарри Поттер ҳақидаги саккизинчи китоб бўлган бу пьеса сотуви бошланган вақтдан 7 кун ичида 10 миллион евродан ортиқ даромад келтирган.

Мақола 381 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*