Ҳаммаси одамнинг ўз қўлида…

maxresdefaultФёдор ДОСТОЕВСКИЙ

 

Ҳаёт менга бир марта берилади ва бошқа ҳеч қачон қайтиб келмайди: мен «умум бахти» қачон келаркин, деб кутиб ўтиришни истамадим ва истамайман. Мен ўзим ҳам яшашни истайман, бўлмаса, яшашнинг ҳам кераги йўқ.

* * *

…Ҳаммаси одамнинг ўз қўлида, юрагинг дов бермагандан кейин бурнингнинг тагидаги нарсадан қуруқ қоласан. Қизиқ, одамлар ҳаммадан кўпроқ нимадан қўрқадилар? Бир янги ишга жазм қилишдан, бир янги сўз айтишдан ҳаммадан кўра кўпроқ қўрқадилар.

* * *

Одамни ўзингдан нари итарганинг билан уни тузатиб бўлмайди, бунинг устига яна у ёш бола бўлса. Ёш бола билан яна ҳам эҳтиёткорроқ бўлиб муомала қилиш керак.

* * *

Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик бу — иллат. Сиз камбағалчиликда ҳали ўзингизнинг туғма олижаноб фазилатларингизни сақлаб қолган бўласиз, йўқчиликда эса уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола билмайди.

* * *

Ёлғон гапни ҳар доим ҳам кечириб юбориш мумкин; ёлғончилик ширин нарса, чунки у тўғри гапни топиб беради.

* * *

Одамнинг табиатини бир чеккага йиғиштириб қўйиб мантиқнинг ўзи билан иш кўриб бўлмайди! Мантиқ билан ҳодисанинг уч томонини кўриш мумкин, инсон табиати эса миллионлаб кўринишларга эга!

* * *

Бир ўлимга ҳукм этилган одам қатл этилмасидан бир соат олдин, агар мен жуда ҳам баланд бир ерда, қоянинг тепасида, фақат иккита оёқ сиғадиган бир жойда яшашимга тўғри келганда, атрофим эса зимистон қоронғулик, тубсиз, интиҳосиз океан, абадий зулмат, абадий ёлғизлик ва абадий бўрон эсиб ётган бир муҳит бўлса-ю, шу бир қарич ерда тик туриб, бир умр, минг йил, миллион йил яшашга тўғри келса, шунда ҳам шу ҳаёт ўлиб кетганга қараганда минг марта афзал, деб билардим! — деган экан. Фақат яшамоқ, яшамоқ ва яна яшамоқ!

* * *

Беркитадиган нарсаси бўлмаган кишилар ўзларини бахтли деб билсалар арзийди.

* * *

Ҳаётнинг бутун сир-асрорлари икки табоқ ҳажмли китобча ичига бемалол сиғиб кетади!

* * *

Кимда виждон бўлса, хатосини англаса, ўзи азобини тортаверади. Бу жазо унинг учун қамоқдаги маҳбасликдан ҳам баттар.

* * *

Бошқалар нима деркин, деб ўтириш ожизликнинг биринчи белгисидир!

* * *

Ҳамма нарсада чек-чегара деган нарса борки, ундан нарёғига ўтиш хатарлидир. Зотан, бир марта чегарадан чиқдингми, кейин орқага қайтиш керак бўлади.

* * *

…Омад келмагандан кейин ҳамма нарса бемаъни бўлиб кўринади!

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 506 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*