Даҳшат! Гўдакларни очликка маҳкум этган она озодликдан маҳрум этилади!!!

KUBANКраснодар ўлкаси прокуратураси икки ойлик ва бир ярим яшар фарзандларини ертўлада тақдир ҳукмига ташлаб қўйган 25 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатди.

Тергов материалларида айтилишича, аёл 2016 йил 1 октябрь куни икки гўдагини ертўлада қолдириб кетган. Аёлнинг айтишига қараганда, болаларини боқиш учун унинг сира имконияти бўлмаган. Яъни, аёл яшашга уйи ва боқишга пули бўлмагани сабабли болаларни ертўлада тақдир ҳукмига топшириб қолдиришни маъқул кўрган. Гўдакларни эртаси куни ўша уйда яшайдиганлар топиб олишди. Гўдаклар очлик ва совуқ туфайли чинқириб йиғлай бошлаганди. Аҳоли вакиллари дарҳол полицияга хабар беришди. Терговчиларнинг айтишича, бу аёлнинг яна икки фарзанди бор. Аммо уларга нисбатан ҳам оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Ҳозирча бу аёлдан шаҳардан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган. У камида бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шу билан бирга икки ташландиқ гўдакка оналик ҳуқуқи ҳам аёлдан тортиб олинади.

HORDIQ.UZ

Мақола 772 марта ўқилган

2 Комментариев для Даҳшат! Гўдакларни очликка маҳкум этган она озодликдан маҳрум этилади!!!

  1. Тавба, нима буляпди дунеда? Кимдир тирнокка зор, каердадир бола хор. Еғлагин келади гох гох

  2. Bunaqa voqealarni Rus kanallarida oldinam ko’rganman
    Bu millatda tez-tez bunaqa voqealar bo’lib turadi.
    Ular xatto, ichkilik oqibatida o’z farzandlarining joniga qasd qilgan ham.
    «Porabalka»larda bu narsalar ochiq-oydin ko’rsatilyapdi.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*