Германия президенти: «Менинг ўрнимни мусулмон одам эгаллаши мумкин»

gauckg_92798300Германиянинг кейинги президенти мусулмон одам бўлиши мумкин. Бу ҳақида ГФРнинг амалдаги президенти Йоахим Гаук Bild нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг бу фикри мамлакатдаги ва европалик сиёсатчилар орасида кенг муҳокама қилинаяпти. Масалан, Германия социал-демократик партияси раҳбари Томас Опперман бу борада диний ва миллий мансублик муҳим аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаган.

«Муҳими, бу ерда Конституция бош асос», — дейди интервьюларнинг бирида.

“Яшиллар” партияси бошлиғи Жем Оздемир эса “Асосийси, у яхши давлат бошлиғи бўлсин, дин иккинчи даражали”, деб фикр билдирган.

Қайд этиш керакки, Германия Конституциясига кўра, мамлакатнинг 40 ёшдан ошган барча фуқароси миллати, ирқи ва эътиқодидан қатъий назар, президентлик лавозимига ўз номзодини қўйишга ҳақли.

Sof.uz

Мақола 641 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*