Ғаввослар сув тубида ғаройиб, қайғули ва шу баробарда нафратланарли ҳолатга дуч келишди…

photo_2016-11-30_16-22-49Қафасда қамалиб ётган сув ости жониворини кўриш ҳамма ғаввосларда оғриқли бир туйғуни уйғотди. Индонезиянинг Кокойя ороли атрофларида Дюгон деб аталувчи денгиз жонивори яшайди. Ғаввослар индонезияликлар томонидан муқаддас ҳисобланувчи 2 жониворни сув остида занжирлаб, қафасга солиб қўйилганини сезиб қолишди. Буни энг биринчи бўлиб ғаввос Делон Жим кўриб қолди…

Ғаввослар яхшилаб қараганда сув остида 2 та Дюгоннинг бошқа бошқа қафасларга қамаб қўйилганини кўришди. Улар она бола эди. Бошида улар қандай қилиб қафасга тушиб қолишгани аниқ бўлди.

photo_2016-11-30_16-22-43

Аквалангистлар узоқ уринишлардан сўнг қафасга киришди. Бироқ маҳаллий балиқчилар улардан ушбу жониворлар билан суратга тушиш ҳам пулли эканлигини айтишганда жониворларнинг қафасга тушиш сабаби аниқ бўлди. Одамлар пул учун нималар қилишмайди дейсиз? Бироқ ғаввос турист аллақачон дюгонларни расмга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаб бўлганди.

Жониворлар қутқарилди. Бироқ одамзоднинг нафс йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслиги ачинарли ҳолдир…

Саидабону тайёрлади.

Мақола 1 581 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*