Галстук — маданият белгиси

galstukИнсон маънавияти — эгнидаги либоси билан белгиланади. У қандай услубда кийинган бўлса, ўша инсоннинг феъл-атворини, дунёқарашини намоён қилади. Бугунги кун ёшларининг, аввало, талабалар либосининг бир қисмига айланиб улгурган галстук — бу борада катта аҳамият касб этади.

Киши характерида жиддийлик, босиқлик хислатларини шакллантиришда унинг ўрни беқиёс. Шунингдек, бошқаларда зиёли одам сиймосини гавдалантиради. Таажжубки, баъзи талабалар ушбу ҳақиқатни нотўғри қабул қиладилар. Қўпол қилиб айтганда, галстук улар учун мажбурий боғланадиган бўйинбоғ ҳисобида бўлиб қолган.

Йўқ, галстук — бу маданият белгисидир. Агар маданиятли бўлмоқчи бўлсангиз, ундан узоқлашманг!

Элмурод АБДУЛЛАЕВ.

Интернет манбаларидан олинди.

 

Мақола 363 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*