Футбол тарихида биринчи яшил карточка италиялик футболчига кўрсатилди

7ifv_4S3pIa_AsRVqEPyp-1N6Yz7lbICИталиялик футболчи Кристиано Галанога футбол тарихидаги илк яшил карточка кўрсатилди. Бу ҳақда Италия «B» сериясининг твиттердаги аккаунти орқали хабар қилинган.

Бу воқеа Галано тўп сурадиган  «Виченца» ва «Виртус Энтелла» клублари ўртасидаги ўйинда кузатилган.

Галано ўйиннинг 53-дақиқасида қанотдан ёриб кириб, рақиб дарвозасига зарба берган. Тўп майдон ташқарисига чиққанида, рефери «Виртус» дарвозаси томон бурчак зарбаси белгилаган. Лекин Галано тўп рақиб футболчисига тегмаганини айтган ва бурчак зарбаси бекор қилинган. Ҳакам Галанога ҳалоллиги учун яшил карточка белгилаган. Бу протоколда қайд этилган.

«B» серия мавсуми бошланиши арафасида тажриба тарзида янги – яшил карточкани жорий этиш таклиф этилганди. Қизил ва сариқ карточкалардан фарқли равишда, яшил карточкалар рағбатлантириш сифатида кўрсатилади.

Футболчига яшил карточка у ўйин давомида муносиб хатти-ҳаракат кўрсатса, қоида бузганини тан олса, рақиб футболчисига ёрдам берса ва шунга ўхшаш Fair Play амалларини бажарганида кўрсатилади.

Мавсум якунида барчадан кўп яшил карточка олган футболчи тақдирланади.

Kun.uz

Мақола 789 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*