Ўзбек футболи аҳволи ҳақида виртуал қабулхонага мурожаат қилинди

Безымянный(19)(1)«Кеча, 2016 йил 10 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ариза бердим. Аризам 13094-s/16 рақами остида қабул қилинди.» — деб айтмоқда футбол журналисти Бобомурод Абдулла.

Унда болалар футболидаги муаммолар, жумладан. ёши катта футболчиларни қалбаки метрикалар билан ўйнатиш (ёшни кичрайтириш), таниш-билишчилик ва порахўрлик муаммоларини кўтариб чиқдим. Олий лигадаги келишилган ўйинлар иллати ҳам аризадан четда қолмади.

Мурожаатда ўзбек футболидаги муаммоларни бартараф қилиш учун ўз таклифларимни ҳам бердим. «Ўзбекистон Республикасида Футболни ривожлантириш ва футбол мусобақаларини ташкил қилиш ҳақидаги Қонун» лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни тез орада қабул қилиш бу борадаги якуний таклифим бўлди.

Бундан ташқари, ЎФФ, ЎзПФЛ, ТЖМ каби идораларда ва ҳеч бир клубда ишламайдиган мутахасислар ҳамда журналистлардан иборат махсус гуруҳ ёки комиссия тузиб, юқорида номи келтирилган идоралар фаолиятларини, Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги каби мусобақаларни, футбол мактаблари ва академиялари, терма жамоаларимизга мураббий тайинлаш ва футболчи танлаш тизимларини ўрганишни ҳамда шу бўйича ҳукуматга хулосалар беришни таклиф қилинди.

Шунингдек, ўзбек футболидаги келишилган ўйинларни фош қилганликлари учун “Спорт” телеканалидан ноҳақ бўшатилган журналистлар Зафар ва Диёр Имомхўжаевларни яна шу каналга ишга қайтаришни ҳамда уларнинг “Футбол шарҳи” ва “Соккер клуб” кўрсатувларини эфирга узатилишини тиклашни ҳам сўралган.

Таклифларимнинг 9-банди «терма жамоа ўйинларининг билетларини олибсотарлар қўлига чиқариб юбораётган масъул шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш ҳамда миллий терма жамоа ўйинларига чиқариладиган билетларнинг электрон сотувини (виртуал кассасини) ташкил қилиш» масалаларига бағишланди.

«10-чи, охирги, бандда эса «Шу йилги Осиё чемпионатларида иштирок қилган Ўзбекистон Олимпия ва U-16 терма жамоаларининг қониқарсиз натижалари учун уларнинг мураббийларидан ҳисобот талаб қилишни» таклиф қилдим. Ахир,бу мураббийлар ўз ҳисобларидан курортга бориб келганлари йўқ-қу!» — деди журналист

Кўрамиз, мурожаат қай тариқа кўриб чиқилар экан. Лекин, очиғини айтганда, ижобий ҳал қилинишига умидимиз катта.

Sof.uz

Мақола 2 564 марта ўқилган

1 Комментарий для Ўзбек футболи аҳволи ҳақида виртуал қабулхонага мурожаат қилинди

  1. 110 % xaqiqat shundey bo’lishi xam kerak .aytilganlarni barini amalga albatta oshirish kerak.Nafaqat futbol sohasini barcha sohani qayta ko’rib chiqib Tizimni takomillashtirish kerak. O’zbekistonda KORRUPSIYA yo’qotilsagina Kelajagi buyuk bo’ladi! Axir Demokratik davlatku.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*