Фариштам…

farishtamМен ерга боғланган бир банди эдим,

Саҳар бориб, тунда қайтардим ишдан.

Сен келдинг… Сен аҳир қайлардан келдинг?

Кўклардан тушдингми, маъсум ФАРИШТАМ?

 

Бир ҳушбўй сабола таралди бирдан,

Юракни сийпалаб, эркалагувчи.

Одамлар одамдан зериккан ердан,

Инсонлар тарафга етаклагувчи.

 

Эсладим… Оловлар гурлар қўйнимда

Бир буюк вулқонлар портлаганини.

Кейин сукунатда Тунда… Бўйнимда,

Киприк капалакдек порлаганини.

 

Шу мунис туришда бу кўҳна олам

Севгига зорлигин эслатиб турдинг.

Чақноқ кўзларингга кўзим тушган дам

Юрагим борлигин эслатиб қўйдинг.

 

Мен сенга боғланган бир банди, асир,

Сен учсанг узилиб тушар жон риштам.

Менга раҳминг келсин, шафқат қил аҳир,

Дунёнинг ҳолига ачин ФАРИШТАМ.

Мақола 650 марта ўқилган

1 Комментарий для Фариштам…

  1. Juda ham zor she’r ekan! rahmat kattakon!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*