Фарғоналик болалар томонидан Андижон–Тошкент поездининг ойналарини синдириш бошланди

di7lcEeBu8n4cWCsCwSRXx0-9HWMCg3M

2016 йилнинг сентябрь ойидан қатнай бошлаган Андижон–Тошкент поездига мактаб ўқувчилари томонидан тош отиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Масалан, жорий йил 2 октябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 10 ёшли А.Турсунов ва А.Қурбонов мазкур йўналишдаги поезд ойнасига тош отиб синдирган. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда, дея хабар бермоқда kun.uz.

Поездни тошбўрон қилиш ҳолати Ўзбекистон, Қўштепа, Олтиариқ туманларида ҳам қайд этилган. Маълум қилинишича, йўловчи поезд вагонининг битта ойнаси 5 миллион сўмдан ортиқ туради. Мазкур ҳолатлар юзасидан болаларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жарима солинган. Бундан ташқари, етказилган зарарни ота-оналардан ундириш бўйича даъво киритилган.

Газетанинг ёзишича, Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси раҳбари З.Тешабоев ўқувчилар томонидан бундай салбий ҳаракатлар содир этилмаслиги учун мактаб дастурига бу борада қўшимча дарс киритиш лозимлигини айтган.

Мақола 733 марта ўқилган

4 Комментариев для Фарғоналик болалар томонидан Андижон–Тошкент поездининг ойналарини синдириш бошланди

  1. Madaniyatli xalqmizda…ota onasi wuni nazorat qisa bumiydimi jarima soliwsa aqli kirib qoladi..toba mana kompyuter uyinlarini natijasi bolala kundan kunga bemehr shafqatsiz bezori bulib boryapti.

  2. BIRINCHI PREZIDENTIMIZ ISLOM ABDUG’ANIYEVCHNI VOHILIKLAR UCHUN QILGAN ENG KOTTA SOVG’ALARIGA ULARNI RAHMATIMI BU?

  3. UZUR VODIYLIKLAR UCHUN!

  4. Ajoyib merosimizga zarar yetmoqda
    Buni nazorat qilish kerak

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*