Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи пора билан қўлга олинди

10-26vzyatkaФарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи пора билан қўлга олиниб, унга тегишли жахао белгиланди, -дея ёзмоқда “Муносабат” газетаси.

У ўтган йилниг сентябрь ойида шаҳар солиқ идорасига “Фарғона Жаҳонгир транс” жамиятининг иш бошқарувчиси М.Юсуповани чақириб, жамиятнинг 2-чораги ҳисоботларини топширишда хатоликка йўл қўйганлигини, яъни бажарилган иш ҳажмларини яшириб кўрсатганлигини билдириб, иш ҳажмини камайтириб ёзганлиги учун иши судга оширилиб, жиноий жавобгарликка тортилишини ва катта миқдорда жарима тўлаши билан қўрқитиб,жарима қўлламаслик ҳамда топширилган солиқ ҳисоботларини маълумотлар базасида ўзгартириб бериш учун 700 АҚШ доллари беришни талаб қилади. МЧЖ иш бошқарувчиси М. Юсупова ёнидаги 300 АҚШ долларини беради ва қолган 400 долларини кейинроқ олиб келиб беришга ваъда беради.

М. Юсуповадан дарак бўлмагач, М. Сидиқов пора олишга қаратилган ҳаракатларини яна давом эттириб, телефон орқали сўровдан кифояланмасдан, унинг иш жойига бориб, қолган пулни беришни талаб қилади. Жиноятчига айланган амалдор кимёвий ишлов берилган 2 миллион сўм миқдоридаги пулларни М. Юсуповадан олиб ўзининг “Спарк” автомашинасига солаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинади.

Жиноят содир этилди. Бир сония олдин нуфузли давлат идорасининг бўлим бошлиғи лавозимини эгаллаган одамнинг қўлларига кишан солинди. У юзини паналаб одамлардан яширишга уринди. Шаҳарга хунук хабар ёйилди.

Жиноятдан хабар топган софдил кишиларнинг қалбини бир ўкинч қийнади. “Унга нима етишмас экан ўзи?!” Уйи, оиласи, машинаси, лавозими, дурустгина маоши бўлса…

Судда М. Сидиқов айбига тўлиқ иқрор эканлигини билдириб, енгиллик беришларини сўради. Ҳукм чиқарилди. Унга қилмишига яраша жазо тайинланди.

SHARH.UZ

Мақола 808 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*