Эрон: Саудия ҳукумати Исломий зиёратгоҳлардан сиёсий мақсадларга эришиш йўлида фойдаланяпти

2039f9c06c46d5e4b5d871c0089d076b_XLСаудия Арабистони Ислом динининг муқаддас зиёратгоҳларидан ўзининг сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланяпти. Бу ҳақида Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот котиби Бахром Касеми айтиб ўтди, хабар бермоқда islam-today нашри, деб ёзади Янги Дунё.

“Саудия расмийлари сиёсий мақсадларга эришиш йўлида Исломий зиёратгоҳлардан фойдаланяпти, бунинг учун эса мутлақо ноўрин ҳикояларни тўқиб чиқаришяпти”, дейди матбуот котиби Касеми.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Саудия Арабистони мусулмонларнинг муқаддас шаҳри Маккага Яман томондан баллистик ракета йўллангани ва бу ҳавфнинг олди олингани ҳақида маълумот тарқатган эди.

“Саудия Арабистони ҳукумати Яманга нисбатан бу айбловларни мутлақо асоссиз равишда илгари сурди. Ҳозир ҳам муқаддас зиёратгоҳларни мусулмон давлатларига босим ўтказиш учун ишлатяпти. Бу жуда ҳам хатарли тенденсия”, – таъкидлади эронлик дипломат.

Мақола 556 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*