Эрнинг айтган сўзлари комада ётган аёлининг…

photo_2016-12-06_15-19-54

Бу ҳодиса оила учун тунги даҳшатга ўхшарди. Стивен Своп онаси Хиндини ҳушсиз ҳолатда топди. 45 ёшли аёл 12 кун давомида кома ҳолатида ётди, сўнгра шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб турган аппаратни ўчиришни маслаҳат беришди.

Оила аъзолари учун ниҳоятда оғир бўлсада, Линдининг донор бўлиш истагини ҳурмат қилган холда эри ва икки ўғли бу қарорни қабул қилишди.

Улар бирин-кетин Линдининг олдига бориб, видолашув сўзларини изҳор этдилар…

Эри унинг қулоғига, кўзида ёш билан:

— Сен курашишинг керак! Сен курашчисан! – дея пичирлайди. Линда гапиролмасди, у бирор белги ҳам беролмас, қимирлай олмасди, лекин у курашарди…

Эри унга томон эгилиб ундан сўнги бор бўса олмоқчи бўлганида мўъжиза ю берди.

— Мен курашаман! – дея шивирлади Линди. Оила аъзолари ҳайратдан қотиб қолишди. Ахир улар оналари билан хайрлашишганди. Ҳаёт қуввати аппаратини ўчиришлари билан у ҳаётга қайтди. У курашаётганди. Аёл тузалиб кетди ва ҳозир умр йўлдошининг сўзлари уни ҳаётга қайтарганини гапириб чарчамайди.

— Агар инсон хушсиз бўлса, бу у сизни эшитмаяпти дегани эмас, — дейди аёл. – шундай ҳолатларда яқинларингиз билан гаплашинг!

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 1 057 марта ўқилган

1 Комментарий для Эрнинг айтган сўзлари комада ётган аёлининг…

  1. Mening xam rahmatli buvijonim komaga tushib qolgan paytlarida bitta o’zini professor deb bilgan iflos unga gapirmanglar baribir eshitmaydi baribir o’ladi degan edi. ???

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*