Бу йил сўнгги бир асрдаги энг қаҳратон қиш бўлиши башорат қилинмоқда

photo_2016-10-18_17-57-06Немис метеорологи Доминик Юнг башоратига қараганда, келаётган қиш сўнгги юз йилликдаги ҳарорат рекордини янгилайди. Олимнинг айтишича, қиш фаслида офтоб деярли кўринмайди, январь ва февраль ойлари кучли совуқ билан кечади.

Accu Weather марказидаги Юнгнинг ҳамкасби Жо Бастарди бу башоратни тасдиқлайди ва 2016-2017 йилнинг қишида Европага Арктиканинг ҳаво массалари келишини айтмоқда. “Бу ҳаво массалари ҳаракат тартибининг бузилиши билан боғлиқ”, деб изоҳлайди Бастарди.

Европаликлар учун бу унчалик қувончли хабар эмас. Чунки қиш нафақат қаттиқ совуқ, балки узун келиши ҳам айтилмоқда. Баҳор кечикиб 2017 йилнинг апрелидан бошланади.

Diydoraziz.uz

Мақола 2 629 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*