Дунёнинг энг фаравон мамлакатлари қаторига Ўзбекистон киритилмади

581c438d379b4Дунёнинг энг фаровон мамлакати аниқланди, деб ёзади Қалампир.уз сайти.

Фаровонлик даражаси акс этган рейтинг 104 та кўрсаткич бўйича баҳоланади ва ўринларга жойлаштирилади.

Мазкур рейтингда бу йил Россия 95-қаторни банд этди. Буюк Британиянинг Legatum Institute ташкилоти ҳар йили Prosperity Index рейтингини тузиб келади. Бу рейтинг дунё мамлакатларидаги ҳаёт тарзининг сифатини баҳолайди.

Бу йилги рейтингда 149 та давлат иштирок этган. Рўйхатни тузишда БМТ, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, ижтимоий сўровномалар натижалари, маориф, хавфсизлик, экология соҳаларидаги статистик таҳлиллар маълумотлари инобатга олинади.

Натижаларга кўра, 2016 йилда энг фаровон мамлакат сифатида Янги Зеландия тан олинди. 7 йил давомида мазкур рейтингда етакчилик қилиб келган Норвегия бу йил иккинчи ўринга тушиб қолди. Учликни Финляндия якунлаб берди.

Бу мамлакат демократиянинг ривожланиш даражаси, қонун устуворлиги жиҳатлари эътироф этилди. Маориф соҳасида етакчи бўлган Швейцария 4-ўриндан жой олди. Ўнликни Канада, Австралия, Нидерландия, Швеция, Дания, Буюк Британия якунлаб берди. Айтиш керакки, Британия ўтган йили 15-поғонадан жой олганди.

Мазкур рейтингда Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон 82-ўринни эгаллаган бўлса, Қирғизистон 77-қаторга жойлашди. Тожикистон Республикаси рўйхатнинг 100-поғонасига жойлашди. Ўрта Осиёдан Ўзбекистон ва Туркманистон мазкур рейтингга киритилмаган.

Шу ўринда кишида бир савол туғилади: Фаровонлик даражаси акс этган рейтингни тузган мутахассислар рўйхатни тузишда нималарни инобатга олишган экан? (!) Кечагна бобма овози билан тонг оттирган мамлакатлар рўйхатда савлат тўкиб турсаю, одамлари тинч ва осойишта ҳаёт кечираётган, қонун устувор бўлган Ўзбекистонга рўйхатда жой топилмаса? Буни қандай тушуниш мумкин…

Бу Европанинг навбатдаги фитнасими ё олимларнинг писандаси? Агар террор балоси хавф солиб, йилига бир неча бор портлашлар юз берган мамлакатлар фаровон, деб тан олинган бўлса, демак бу рейтингни тузишда холислик мезонлари унутилган.

Дурдона Расулова
Мақола 1 832 марта ўқилган

8 Комментариев для Дунёнинг энг фаравон мамлакатлари қаторига Ўзбекистон киритилмади

  1. Bunaqa naminatsiyalasiz ham O’zbekiston yerdagi Jannat ekani hammaga ma’lum! Uwa kaltafahm olimlani reytingi bizaniyam hal qilardi. Agar reytingi bilan odamlani Baxtli qilaolishganda boshqa gap edi.

  2. O’zbekiston «0» o’rinda turgan bosa kerak!

  3. yaqindagna yurtimiz eng baxtli davlatla ichida 2-o’rinni olgandi. Bu ahmoqla nmani yozganiniyam blwmidi. manmcha by reyting eng notinch davlatla haqida bo’sa kere.

  4. Reytingni tuzgan odamlar O’zbekistonda yashab ko’rmagande, ular hamma narsani pul bilan o’lchashsa kerak, ma’naviy boylik bilan o’lchashganda O’zbekiston 1-o’rinda turgan bo’lardi! Ulardan xafa bo’lishga hojat yo’q, chunki ularning ma’naviyati yo’q!

  5. Фукароларни фикри мухим эмасми рейтингда? Ундай булса эшитинг якинда жахон кушнижонларим билан йилнинг энг фаровон давлатини аникладик ва унга кура 1-уринни УЗБЕКИСТОН деган давлат эгаллади.

  6. Reytingi ubu narsani hal qibersayam koshkiydi bir tiyinga qimmat ovoragarchilik

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*