Душанба оғир кунми?

photo_2016-10-10_16-56-09Иш ҳафтасининг боши бўлгани учунми, душанбани кўпчилик унча хуш кўрмайди. Душанба –оғир кун, деган қараш қанчалар тўғри ва бу кун одамларнинг иш фаолиятида қандай ўрин тутади? Тиниб-тинчимаган олимлар шуниям таҳлил этиб кўриб, қуйидаги антиқа хулосаларини беришган:

  1. Одамларнинг кўпчилиги душанба куни то соат 11:16 гача жилмайишмайди.
  2. Душанбага бўлган нафратга қарши курашишнинг энг яхши усуллари ТВ томоша қилиш, он-лайн харид, шоколад ёки косметика сотиб олиш, шунингдек, меҳнат тәтилига чиқишни режалаштириш ҳисобланар экан.
  3. Ишчиларнинг 50 фоизи ҳафтанинг айни шу куни ишга кечикиб келишади.
  4. Кўпчиликка душанбадан нолиш учун 12 дақиқа вақт етарли бўлар экан.
  5. “Душанба синдроми”дан асосан 45 дан 54 ёшгача бўлган кишилар азият чекишар экан.
  6. Бу кунлари ишчилар ўз иш унумдорлигини атиги 3,5 соат давомидагина сақлаб туришади.
  7. Душанбаларда бошқа кунлардагига қараганда худкушликлар кўпроқ содир этилади.
  8. Бу кунлари инфаркт қурбонлари сони 20 фоизга ошади.
  9. Ҳафтанинг нисбатан кам ёмғир ёғадиган куни ҳам душанба экан.
  10. Битта ёқимли маълумот: душанба кунлари машина сотиб олиш учун энг мақбул вақт саналади. Чунки дам олиш кунлари асосий савдолар бўлгач, сотувчилар душанбада савдо яхши бўлишига унча умид қилишмайди ва натижада нархларда харидорларга кўпроқ ён босишади.

Албатта, булар барчага бирдек тааллуқли эмас, балки умумий аҳволдан келтириб чиқарилган фактлардир. Ўша умумий аҳволнинг юқорироғи ёки пастроғида бўлиш эса ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ.

Душанба кунингиз ҳар қачонгидан омадли ва хайирли ўтишини тилаймиз!!!!!

Мақола 336 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*