Дунёнинг энг хунук аёли: «Менга ўзингни отиб ташла дейишган!»

photo_2016-11-21_16-21-15Лиззи ўзидан бошқа ҳеч кимда учрамайдиган ноёб касаллик билан дунёга келди. 4 йилдирки унинг ўнг кўзи кўрмаяпти, иммунитети паст, бўйи 152 см, оғирлиги эса 29 кг.

photo_2016-11-21_16-21-21

Меҳрибон ота-онаси сабабли у боғчага ва мактабига чиққунича? Ўзининг бошқалардан фарқ қилинишини билмай ўсди. Сўнг йиллар давомида болалар у билан ўйнашни исташмаган, уни доим масхаралаб, устидан кулиб келишган.

photo_2016-11-21_16-21-25

Лиззи мактабни битирганида ЁуТубеда уни «Дунёдаги энг хунук қиз» дея масхаралаб чиқишди. Қизчани рольик эмас, минг марталаб ёзилган «Дунёни ўзингдан халос эт, ўзингни отиб ташла», деган изоҳлар қалбини поралади.

photo_2016-11-21_16-21-29

— Мен жуда кўп йиғладим. Кейин эса тинчланиб, ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилдим – дея хотирлайди у.

photo_2016-11-21_16-21-34

Йўқ, у ўзини отмади. Таълим олишга жиддий киришди ва Техас университетини тамомлаб, атрофдагиларнинг шафқатсиз муносабатларига қарши курашиш ҳақида 3 та психологик китоб ёзди. Ҳозирда Лиззи ўзининг ташқи кўриниши туфайли одамларнинг кулгиси ва масхаралашларига қарши курашувчи ташкилотинг раҳбари ҳисобланади.

photo_2016-11-21_16-21-38

Нима бўлганда ҳам гап ташқи кўринишда эмас! Нима дедингиз?!

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 2 645 марта ўқилган

5 Комментариев для Дунёнинг энг хунук аёли: «Менга ўзингни отиб ташла дейишган!»

  1. ХА БНДАЙ ИНСОНЛАРГА ҚАРАБ КУЛИШ ЭМАС. ЎЗИНГИЗНИНГ СОҒ САЛОМАТ ЭКАНЛИГИНГИЗГА ШУКР ҚИЛИШИНГИЗ КЕРАК

  2. Chiroyli deb öylaganimizam yaxshi inson bölib chiqmaydi odamni xunugi bölmaydi yaxshi va yomoni bölafi xolos…

  3. Allohning har bir ishida shubhasiz hikmat mujassam ekanini unutmasak bo’ldi.

  4. Gapizga qo’shilaman allomaxon birni ko’rib shukur birni ko’rib zikir qil

  5. xa xunukmasu lekin qo’rqdim…

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*