Дунёни ўйлашга мажбур қилаётган яна бир фото

21Миссисипи штати, Кларксдейл шаҳридаги таълим муассасаларнинг бирида олинган бу сурат ҳаммани ҳайратлантирмоқда. Ўқитувчи Оливия Стоун дам олишдан сўнг болаларни уйғотиш учун чироқни ёқдию, лол қолди.

Оқ танли қизалоқ ва қора танли қизалоқ қучоқлашиб ухлашарди…

22

Бу манзарани кўриб таъсирланган устоз уларни расмга олиб шу ўқув даргоҳнинг бошқа ходимларига хам кўрсатишга шошилди. Ўз навбатида ходимлар бу расмни фаcэбоок га қўйишди. Шундай қилиб бир неча соат ичида бу расм дунёнинг барча интернет тармоғида машҳур бўлди ва кўп олқишлар олди.

«Бу расм тарқалишидан мақсад, шу беғубор қизалоқларнинг самимий дўстлиги ер юзидаги инсониятга ўрнак бўлсин. Дўст ва ҳамжиҳат бўлиш ўз қўлимиздадир» — деб ёзади Кристен Карнеги Фаcэбоокда.

Шу икки қизалоқ ўзлари билмаган холда дўстлик учун одамнинг тана ранги муҳим эмаслигини кўрсата олди.

Бу дунёда ҳеч ким бир биридан кам эмас.

Муҳими дўстлик ва ҳамжиҳатлик.

Бу расмни сиз хам кўринг ва дўстларингизга узатинг.

Дилбаржон тайёрлади.

Мақола 2 253 марта ўқилган

1 Комментарий для Дунёни ўйлашга мажбур қилаётган яна бир фото

  1. Buni unchalik xayratlanarli joyi yo’q
    Lekin o’ynashga majbur qiladigon rasim
    Xaqiqatanam do’stni oq qorasi bo’miydi
    Faqat yomoni böladi

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*