Допинг топилган ўзбекистонлик футболчининг кейинги тақдири ҳал бўлди

c6e9bdc830963b448bbc29933a897557_603x325Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси бир йилга футболдан четлатилди, деб ёзади sof.uz.

2016 йилнинг 15 сентябридан 2 октябрига қадар Ҳиндистонда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Абдулҳай Исмоиловнинг қонидан олинган допинг натижалари ижобий натижа берди.

Яъни унинг қонида допинг аниқланган. Шу боис ОФК футболчини бир йилга футболга алоқадор ҳар қандай ўйинларда майдонга тушишини таъқиқлаб қўйди.

Исмоилов ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккита ўйинда (КХДР ва Ироқ) майдонга тушган эди. Футболчи 2016 йилнинг 3 ноябрь санасидан 2017 йилнинг 2 ноябрь санасига қадар майдонга тушмайди.

ИСМОИЛОВ АБДУЛҲАЙ АҲАД ЎҒЛИ

Туғилган санаси: 08.02.2000

Туғилган жойи: Наманган шаҳар

Биринчи футбол мактаби: БЎСМ-17 (Наманган)

Биринчи мураббийи: Дилмурод Низомбоев

Жамоаси: “Бунёдкор”

Амплуаси: ҳужумчи

Рақами: 20

Мақола 1 168 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*