Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

aeb89f40a0900c90080b05669ea95b3bЎзбекистон Марказий банки 2016 йил 1 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, дея хабар бермоқда Соф.уз сайти.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3102 сўм 18 тийин этиб белгиланди. Бу 25 октябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 22 тийинга кўп.

2016 йил 1 ноябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3383 сўм 74 тийин (25 октябрдаги курсга нисбатан 4 сўм 61 тийин арзон), 1 Хитой юани 458 сўм 27 тийин (25 октябрдаги курсга нисбатан 2 сўм 97 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 49 сўм 32 тийин (25 октябрдаги курсга нисбатан 6 тийин арзон) этиб белгиланган.

Мақола 1 486 марта ўқилган

1 Комментарий для Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

  1. Ўзбекистон Фуқароларига хорижий валюталарда олди — сотти қилиш, қарз олиш асло тавсия этилмайди.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*