Динда ит боқиш ҳаром қилинганми?

Савол: Динда ит боқиш ҳаром қилинганми?

Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чорва, ов ёки зироат итидан бошқа ит тутса, унинг ажридан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлур», дедилар».
Термизий ва икки шайх ривоятида: «Унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлур», дейилган.
Ушбу ҳадиси шарифдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган;
1. Ов учун ит боқса бўлади.
2. Экинзорларни қўриш учун, зироат ити боқса бўлади.
3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун, чорва ити боқса бўлади.
Умиймироқ қилиб айтсак, қўриқчи итларни боқса бўлади.
Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ёки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.
Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариятга хилоф саналади. Чунки, ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади.
Бунинг устига ит вақти-бемаҳал ҳуриб кишиларни безовта қилади, озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса, кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутириб кетишга сабаб бўлиши мумкин.
Шу маънода турли жамиятларда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари ҳам олиб борилиб турилиши бунинг исботидир.

Islom.uz

Мақола 1 033 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*