Денгиз қаъридаги келгиндилар

atlantida 2Илмий тадқиқотлар афсонавий Атлантида ўлкаси битта бўлмаганини кўрсатмоқда.

Жумбоқли ўлка — Атлантиданинг мавжуд бўлганлиги ҳақида биринчи бўлиб 2500 йил аввал Платон томонидан илк маротаба ёзиб қолдирилган. Ҳолбуки, расмий фан шу пайтга қадар буни инкор этади ва бу чиройли ўйлаб топилган афсона, дея ҳисоблайди.

Бироқ, шундай маълумотлар борки, Атлантида чиндан ҳам цивилизация ўлкаси бўлганлиги тасдиқланмоқда. Бу ҳақда «АиФ» газетасига Атлантида муаммоларини ўрганиш бўйича Рус жамиятининг Президенти Александр Воронин қуйидагиларни гапириб берган.

Аввало, Атлантида уммони ороллар мамлакати бўлганлиги ҳақида ёзиб қолдирган қадимий муаллиф биргина Платон бўлмаган. Эрамиздан аввал IV асрда яшаган тарихчи Феопомп жуда катта қитъа бўлганлиги ва у ерда улкан тирик мавжудотлар яшаганлигини айтиб ўтган. Географ олим Марцелл эса худоларга бахш этилган 10 та орол борлигини эслатган. Немис олими А. Кирхер эса VII асрда биринчи бўлиб Атлантиданинг географик харитасини нашр эттирган. Шу тариқа афсонавий атлантлар ўлкасини кашф этишга бағишланган давр бошланган.

Бу борада айни пайтга қадар ҳамон турли баҳслар бўлиб турибди. Хўш, Атлантида — битта жуғрофий нуқта бўлганми ёки Ернинг бир неча цивилизация марказларидан таркиб топган, муайян ақлий жиҳатдан ривожланган ҳаётни акс эттирадими? Бугунги кунга келиб бу ўлканинг изларини Америка, Антарктида, Арктика, Европа ва Африканинг шимолий-ғарбий мамлакатларидан, Бермуд учбурчагидан, Куба яқинидан, Багам, Азор, Канар, Сицилия, Мальта, Кипр, Крит каби ороллардан қидиришмоқда. Бир қатор тадқиқотчилар эса Атлантлар диёри фақат битта яшаш жойидан иборат бўлган эмас, балки кўплаб катта ороллардан ташкил топганини таъкидлашади.

Шунинг учун Америка, Африка, Евроосиё мамлакатларида истиқомат қиладиган турли халқлар маданиятида ўхшашликлар мавжуд. Майя ва мисрликларнинг қадимий ёзувларидаги бир хиллик бунга мисол бўла олади. Жанубий Америкада топилган тошдаги ёзувлар ва суратларнинг айрим жиҳатлари эса қадимги мисрликлар, шумер, ферикий, қадимги греклар ва критларни эслатиб туради.

Эртаклар ва афсоналарда шундай маълумотлар берадиларки, уларнинг маданияти асослари уммон тубидан чиқишган ёки анча узоқ масофадаги ердан келишгани эслатиб ўтилади ва келгиндиларнинг ватани ҳалокатга юз тутган, деб ҳисобланади.

Бу борада айниқса, Янги Зеландиянинг афсоналари ўзига хос таассурот уйғотади. Маҳаллий аҳоли қадимдан мерос бўлиб келаётган пакахакека — «худолар халқи» ҳақида эртакларни айтишади. Бу одамлар денгизда яшашган ва оқ танли бўлишган. Маори тилида «пакахакеха» — «ойга ўхшаган», шунингдек, «танасининг рангги ой ёруғига ўхшаш» каби маъноларни билдиради. Бу ердаги оролларнинг бирида зиналардан ташкил топган айвонли пирамида сақланиб қолган. Ҳолбуки, маори халқи Янги Зеландияга бундан 700 йил аввал кўчиб келишганида бундай иншоотни умуман, кўришмаганди…

Кейинги йилларда сайёрамизнинг турли жойларидан — Куба қирғоқларида, Англия, Испания, Марокко, Ҳиндистон, Япониядаги сув тубларидан тошдан ясалган қўлбола қурилмалар топилган бўлиб, буларнинг ёши 8-10 минг йилни ташкил этади. 2001 йилнинг май ойида Кубанинг ғарбий қисмида сув тубида қидирув олиб борган Полина Зелицкая бошчилигидаги экспедиция сув ости шаҳрининг қолдиғини топди. Бу қадимий шаҳарнинг ёши тахминан олти минг йилни ташкил этади. 2003 йили америкалик тадқиқотчи эр-хотин Литллар Андрос (Багама) оролидан 500 метр узоқликда жуда катта уч қаватли тошдан ясалган платформани кашф этишди.

Мазкур сувости қурилмасининг узунлиги 450, айланаси эса 45 метрни ташкил этиб, денгиз тубидан 4,5 метр баландроқ қилиб ўрнатилган. Платформа тўғри бурчакли тош бўлакларидан ташкил топган бўлиб, қадимийлиги яққол кўриниб туради. Платформанинг шимолий қисмидаги денгиз тубидан эса бирин-кетин тартиб билан жойлаштирилган, худди брусчаткага ўхшаш нарса топилди. Худди ўша Багам ороли тубида яна Платон томонидан қачонлардир ёзиб қолдирилган архитектура тасвири кўринишидаги каби Атлантида пойтахтига ўхшаш учта қадимий шаҳар борлиги аниқланди…

Бундан 10 йил аввал, Америка нашр-лари Азор оролидан 250 миль узоқликда геологлар бир километрлик сув тубида нефть қидириш ишларини бажаришаётган пайтларида ярим вайрона ҳолатидаги ибодатхоналар топилгани ҳақидаги маълумотларни чоп этган эди. Албатта, шу ўринда 1970-1980 йилларда собиқ СССР мамлакати Атлантида уммонидаги Ампер ва Жозефина сувости тоғликларида кенг қамровли тадқиқотлар олиб борганини эслаш ўринли. Ўшанда юзга яқин фототасвирлар олинган бўлиб, унда қўлбола деворлар, зинапоялар, тош қурилмаларнинг қандайдир бўлаклари акс эттирилган эди. Сув тубидан олинган намуналар текширилганида, бундай қўлбола қурилмалар бундан 12 минг йил аввал фақат қуруқликда яратилган бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Демак, 12 минг йил муқаддам Азор оролидан Гибралтаргача бўлган масофада номаълум архипелаг мавжуд бўлган.

Бу соҳа билан шуғулланадиган фанга кўра атлантлар маданияти моҳиятан дунё ҳамда коинот миқёсида эканлиги билан аҳамиятлидир. Қадимий цивилизациянинг излари улкан пирамидаларда кўзга ташланади. Айни пайтда бундан кўпчиликка маълум Миср ва Мексикадаги пирамидалар ана шулар жумласидандир. Бундай пирамидалар Антарктидадан ташқари, дунёнинг жуда кўп жойларида аниқланган. Хусусан, Бермуд ороллари ҳудудидаги уммон тубидан номаълум қурилиш ашёсидан тикланган сирли пирамидалар борлиги аниқланган. Дарвоқе, «Учинчи минг йиллик» фонди экспедициясига кўра Миср пирамидалари ҳам ниҳоятда қадимийлигини аниқлади. Қисқаси, Мисрдаги бу қурилмалар бошқа бир цивилизациядан қолиб келаётганини айтишмоқда.

Атлантлар цивилизациясининг ҳалокати аста-секинлик билан рўй берган бўлиши мумкин. Бунинг сабаблари астероидларнинг тушиши ва ер қимирлашлари бўлиб, қуруқлик ўрнини сув босиб, каттагина ороллар уммон қаърида қолиб кетган.

«Аргументу и Факту»

газетасидан

Ф.МИРЗАОЛИМОВА таржимаси.

Интернет манбаларидан олинди.

 

Мақола 1 678 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*