ДА ВИНЧИ ҳикматлари

Portrait de LŽonard de Vinci (1452 - 1519) (Leonardo da Vinci)

Ҳақиқат вақтнинг якка-ю ёлғиз қизидир.

* * *

Асл муҳаббат кулфатда билинади. У тун қорон­ғусини ёритган чироқ каби зулмат қуюқлашгани сайин ёрқинроқ нур таратади.

* * *

Қўрқувда яшаган одам қўрқувдан ҳалок бўлади.

* * *

Ҳаётни қадрламаган инсоннинг умри маъносиздир.

* * *

Мусаввир, пул ишлайман деб санъат ор-номусини поймол этма; унутма, санъат ор-номуси ҳар қандай бойликдан устундир.

* * *

Тасвирий санъат фақат табиат билан баҳс қилади, фақат у билан мусобақа ўйнайди.

* * *

Ширин нарсанинг охири аччиқ бўлишини унутма.

* * *

Эшак ҳар қандай азобу хўрликка чидайди. Аммо, сабр-тоқатсиз, иродасиз кишиларгина эшакни қайсар дейишади.

* * *

Биз ота-онамиздан улуғ ва бебаҳо тортиқ — ҳаётни олганмиз. Улар бизни оқ ювиб-оқ тараб, кучу қувватларини, меҳру муҳаббатларини аямай улғайтирдилар. Вақт ўтиб, улар қарилик ва хасталик фаслига кирдилар. Ана энди уларга хасталикда дармон, кулфатда қувват бўлиш бизнинг вазифамиздир.

* * *

Қаерда мулоҳазали гаплар тугаса, ўша ерда бақириқ-чақириқ бошланади.

* * *

Умид ўлса, яшашдан маъно кетади.

Хуршид ДАВРОН таржимаси

(kh-davron.uz сайтидан олинди)

Мақола 409 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*