Ўзбекистонликлар петиция орқали Шавкат Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда

AN8j1GPlF6jmt6dVv6adt0U6q-F7ig3NСhange.org сайтида Ўзбекистонда чиқиш визасини (ОВИР) бекор қилиш сўралган петиция пайдобўлди.

Петиция муаллифи ушбу таклифини Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ҳам йўллаган.

«Бугунги кунда хорижга чиқишни режалаштирган ўзбекистонликлар учун чиқиш визасини олиш энг оғриқли масалалардан бири ҳисобланади. Хориж фуқаролари учун бундай муаммо йўқ, лекин Ўзбекистондан чет давлатга чиқишни истаган фуқаролар бунинг учун давлатдан рухсат олиши лозим», дейилган Sputnik сайти хабарида.

«Маълумки, мазкур виза фуқароларнинг хорижга чиқишини тартибга солиш мақсадида амалга киритилган эди. Маълум давргача, яъни мустақилликнинг дастлабки йилларида, бундай амалиёт ўзини оқлаган бўлиши мумкин. Бироқ, 21 аср – олдимизга янги талабларни қўймоқда. Сизнинг диққатингизни чиқиш визаси халқаро меъёрларга жавоб бермаслигига қаратмоқчимиз. У сафар қилиш, саёҳатга бориш, юриш ва кўчиш эркинлиги тамойилига ҳам зид келади. Ва ниҳоят, чиқиш визаси коррупциянинг кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда», — дейилади петицияда.

Хабарда қайд этилишича, амалдаги 2 йиллик чиқиш визасини олиш учун Ўзбекистон ИИВда навбат кутиш, ортиқча харажатлар қилиш, бунинг устига 2 ҳафта ва ундан ҳам кўпроқ вақт кутишга тўғри келади.

«Чиқиш визаси расмийлаштирилиши учун талаб этиладиган ҳужжатларда фуқаро бир қатор саволларга жавоб берган ҳолда тегишли анкетани тўлдиради. Унда аслида иккита асосий савол мавжуд: Бу фуқаро аввал судланганми? У давлат сирларига эгами?

Қайд этиш керакки, мазкур икки савол бўйича ҳам тегишли давлат идораларида тўла маълумотлар мавжуд бўлади ва одатда бу тоифага кирувчи шахслар хорижга чиқувчи оддий фуқаролар орасида деярли учрамайди. Қолаверса, хорижга чиқиши тақиқланган ёки чекланганлар тоифасига киритилган фуқаролар тўғрисидаги маълумот чегара идораларига олдиндан берилган бўлиб, бу маълумотни фуқаро чегарани кесиб ўтиш вақтида компьютер орқали автоматик тарзда текшириш мумкин», — деб ёзган петиция муаллифи.

Петиция муаллифининг айтишича, айни вақтда бир неча шундай фуқароларни деб минглаб оддий фуқароларда чиқиш визасини олиш билан боғлиқ турли муаммолар ва қийинчиликлар, ортиқча оворагарчиликлар юзага келмоқда.

«Шуни ҳам эслатмоқчиманки, БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 13.1 бандида киши бутун дунё бўйича эркин юриши, ўз мамлакатидан эркин чиқиш ва кириш ҳуқуқига эгалиги тасдиқланган. Амалда дунёнинг деярли бошқа ҳеч бир давлатида бундай виза мавжуд эмас. Бундай амалиёт фақат Ўзбекистонда ва Шимолий Кореяда сақланиб қолган. Ўзбекистон жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан ва шу йўлда бугунгача анча ислоҳотларни амалга оширган.  Шуни инобатга олган ҳолда, биз ўзбекистонликларга чиқиш визасини бекор қилиш учун тегишли қарор қабул қилишингизни таклиф этамиз», — дея якунланган мурожаат.

Мазкур петиция эълон қилинганидан 15 соат ўтиб, унга 500га яқин киши имзо қўйган.

Kun.uz

Мақола 2 689 марта ўқилган

2 Комментариев для Ўзбекистонликлар петиция орқали Шавкат Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда

  1. Петицияни мулохазасига аниклик киритган холда Узбекистон фукаррларини бир неча тоифага яни виза олиш жараенида бериладиган саволларга алокадор ва тегишли тоифага булиш(судланган ва давлат сирига эга булган шахслар) ва колган фукароларни бундай мажбуриятсиз уз холидай виза олиш имкониятида колдириш таклифини билдирилади, бунинг окибатида юртимизда биринчидан тартиб интизом даражаси юкорилиги усади колаверса коррупция кискаришига катта хиссасини кушибгина колмай укиш ва олий гохларда тартиб интизом уз кучини курсатади. Узбекистон фукароларини махсус назоратга олиш тоифасига кирувчиларига кушимча киладиган булсак уларга: 1 мактаб колледж литцей ва институтлар укивчи ва талабаларни битирувчиси хисобланмаганларни шунингдек конституциянинг моддасига асосланиб талабаликдан хукукидан махруб булганларни сони нихоятда камаяди ИИВ оркали виза босилса максадга мувофик булади бунинг окибатида талабалик укиш олийгохларида бесабаб дарс колдириш холатлари нихоятда камайиб кетар эди.
    2 судланган ва давлат сирига эга булганлар. Ватан оила остонасидан бошланади шиорига таянган холда биз ватанимизни узимизни оиламиз оиламизни эса уз ватанимиз деб биламиз. Бу тоифада саналувчи фукаролар бизни оиламиз бир азоси лекин айрим сабабларга кура хали бошка оила азоларидай имконият ва ваколатлари чекланганлигини инобатга олиб биз уларни ИИВ назорати оркали виза расмийлаштирув жараенини амалга оширилишига уз розилигимизни билдирамиз.
    3 Узбекистон Республикаси фукароларини уз юртига контракт асосида ишлаб бериш мажбуриятини буйнига олганлар ИИВ рухсати билан чикишларига талабгоримиз.

  2. Chet davlatga chiqqan Uzbekiston fuqorosi pasportini yoqotgan holda yoki boshqa bir shunga ohshash muammosi bolgan fuqoroga vaqitincha Chiqish vizasi cheklanmasi yani(запрет) urilgan bolsa bu cheklanma(запрет) qancha muddatga qoyiladi?
    Buni bilishni iloji bormi

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*