Айблов: Тошкент жамоат транспортида чиптачилар йўловчиларга қайтим бермаяпти

photo_2016-10-05_15-26-35Журналист Фозил Жабборов фейсбукдаги саҳифасида жамоат Тошкент шаҳри транспортидаги кўнгилсиз ҳолатдан шикоят қилди. Унда автобус кондукторларининг йўловчиларга қайтим қайтармаслик ҳолатлари кўп бор кузатилаётгани, қўполлик қилиши келтирилган. Муаллиф бу муаммо юзага келишида “Тошшаҳарйўловчитранс”ни айблаган.

Қуйида ушбу пост қайта нашр қилинган.

Йўл ҳақи 1300 сўм бўлди(ми)?
Уйимиздан “Дўстлик” метро бекатига қадар 10 дақиқалик йўл. Автобус бекати ундан яқинроқ. Ишга бирда метрода, бирда автобусда бориб келаман. Кўпинча метрода поезддан поездга алмашишни унча хушламай, 10, 28, 72, 148, 155-автобусларга чиқаман. Йўл ҳақи 1200 сўм бўлганидан бери, чиптачилар уни 1300 сўмга кўтариб олишган. Нима эмиш, 100 сўмлик қайтим йўқ эмиш! “Қайтимим йўқ эди, узр!”, десаям, майли дейсан. Лекин қачонки: “Йўл ҳақи 1300 сўм бўлганми?” деб сўраганингдан кейин тишини ғижирлатиб: “1200, қайтим йўқ”, дейди юзингга тарсаки ургандай бўлиб. Бир хиллари қайтими бўла туриб бермайди ҳам. Бугун эрталаб 28-автобусда шундай бўлди. Охири “безрайиб” 100 сўмимни сўраб олдим. Лекин кўпчилик йўловчи арзимаган бу пулни сўрашга уялганиданми ёки андиша қилганиданми, индамай қўя қолади. Бундай индамаслар бир кунда қанча бўлар экан, а? Улардан қанча фойда тушар экан? 100тадан 10 минг сўм, 1000тадан 100 минг сўм, 10 000тадан бир миллион сўм “соф фойда” қилса бўлади. Яхши бизнес! Тома-тома кўл бўлур, деб шуни айтишса керак-да! Бу пуллар қаерга кетаётганини сиз мендан кўра яхшироқ биласиз, биродарлар!

Назорат кучли бўлганиданми ё жетон сотувчиларнинг инсофидан қисмаганми, худога шукр, метрода бундай воқеани ҳеч кузатмадим. Менингча, уларда иш яхши йўлга қўйилган. Нега деганда, йўл ҳақи 1000 сўмдан 1200 сўмга кўтарилганидан бери метрода янги юз сўмликлар, икки юз сўмликлар ёки танга пуллар пайдо бўп қолди. Халқ ҳақига хиёнат қилмаётгани учун метрочиларнинг отасига раҳмат! Аммо “Тошшаҳарйўловчитранс”да ишловчиларнинг отасига раҳмат деёлмайман!

KUN.UZ

Мақола 533 марта ўқилган

1 Комментарий для Айблов: Тошкент жамоат транспортида чиптачилар йўловчиларга қайтим бермаяпти

  1. Кондукторлаям, бор гаппи гапиришадиде ! 100 суммлик качон курганимми билмиман ! Ундан кура пластик карточкадан жетон олила !

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*