Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги баҳсли ҳудудларни ўрганди

CKESl2wxRtBhXu1GRRBCTbvTJpWtRx6OTасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016 йилнинг 5-14 октябр кунлари Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Жалол-Обод, Ўш ва Боткен вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларидаги 55та участкада қўшма дала текширувлари ўтказилди.

Музокаралар якунларига кўра томонлар Протокол имзолашди.

Учрашувлар дўстона шароитда, турли даражалардаги сўнгги Ўзбекистон-Қирғизистон мулоқотлари каби руҳда ўтди.

Сентябрь ойида Ўзбекистон ТИВ делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари икки давлат чегараларидаги 23та участкада дала текширувлари ўтказганлигини маълум қилганди.

Kun.uz

Мақола 904 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*