Чанқоқ қондиришнинг энг тўғри йўли

photo_2016-10-24_11-49-00

Инсон организми одатда, кунига камида 2 л намлик чиқариб ташласа, жазирамада бу кўрсатгач икки баробарга ошади ва сув ажралиши 4 литргача етади. Организмдаги сув миқдорини меъёрга келтиришнинг энг тўғри усули қайси?

Чой

Чанқоқ қолдирувчи энг яхши ичимлик бўлиб, сувга нисбатан уч баробар камроқ ичиб, чанқоғингизни қондиришингиз мумкин. Чой иссиқми, совуқми, бунинг фарқи йўқ. Кўк чой қон-томирларга ижобий таъсир кўрсатади, қора чой эса тетиклаштиради.

Сири: 4 пиёла кўк чой терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш учун ажойиб восита бўла олади.

Тавсия қилинмайди: кунига 8 пиёладан кўпроқ кўк чой ичиш.

Сув

Чанқоқ қондиришда салқин минерал сув чойдан кейин иккинчи ўринда туради. Сув ажойиб салқинлантирувчи восита саналиб, иштаҳани яхшилайди ва ҳатто, чарчоқдан халос этади. Гастрит ёки ошқозон ярасидан азият чекмасангиз, газли сув ичишингиз ҳам мумкин. Унинг таркибидаги углекислота оғизга кириб, кучли тупук ажралиб чиқишига олиб келади ва чанқоқни тез босади.

Сири: чанқоқни батамом тўхтатиш учун сув ичига бир бўлак лимон ёки бир неча дона нордон резаворлар ташлаб қўйинг.

Тавсия қилинмайди: крандан сув ичиш ёки ҳаддан зиёд яхна сув ичиш.

Шарбатлар

Ёзда томат, олча, олхўри каби мевалар шарбатларини ичиш тавсия қилинади. Уларнинг таркибидаги кислота таъм рецепторларини таъсирлантириб, бетиним тупук ажралиб чиқишига олиб келади ва бунинг натижасида оғиз бўшлиғида қуришиш юз бермаётгандай туйилади. Мева бўтқаси солинган шарбатлар чанқоқ қондиришда тавсия қилинмайди.

Сири: кун иссиғида, мевалар аралашмасидан тайёрланган шарбат ичган маъқул.Тавсия қилинмайди:қуруқ мевалардан тайёрланган шарбатлар.

Сутли маҳсулотлар

Қатиқ, кефир, йогурт каби сутли маҳсулотлар чанқоқни босишда ажойиб воситадир. Шунингдек, улар тез ҳазм бўлади ва уларни барча ширин мевалар билан истеъмол қилиш мумкин.

Сири: сутли маҳсулотлар қандли диабетдан азият чекадиганлар учун жуда яхши воситадир.

Тавсия қилинмайди: сут билан аралаштириш.

Сут

Ташқарида ҳаво ҳарорати жуда баланд бўлганда бир стакан ёғсиз сут ёки қайнаган сув билан аралаштирилганини ичинг. Ушбу ичимлик толиқишни олдини олади, қон босимини туширади ва ортиқча вазндан халос этади.

Сири: сутли чой — ошқозоннинг шиллиқ қаватига ижобий таъсир кўрсатиб, тетиклаштирувчи ичимлик ўрнида хизмат қилади.

Тавсия қилинмайди: сутни овқатдан кейин ичиш лозим, зеро у ошқозон шарбати безлари миқдорини камайтиради.

Квас

Ҳақиқий хонаки квас таркибидаги углекислота ва аминокислотаси борлиги сабабли ажойиб чанқоқ босди саналади. Бу ичимлик жуда тўйимли бўлиб, ферментланган ичимликлар сирасига киради ва ҳазми таомни яхшилайди.

Сири: мунтазам равишда ичилса, квас асаб тизимини яхшилайди.

Тавсия қилинмайди: дўконларда сотилувчи газланган кваслар.

Компот

Компотнинг чанқоқ босувчанлик даражаси жуда паст, сабаби, унинг таркибида шакар жуда кўп миқдорда бўлади.

Сири: компотни қайнатилган сув билан чапиштиринг ва ичига оз миқдорда қизил вино қўшиб юборинг ва чанқоғингиз босилади.

Тавсия қилинмайди: яхна компот ичиш.

Лимонад

Бу ичимлик, деярли чанқоқ босмайди, шунчаки уни ичганингиз сари ичкингиз келаверади.

Сири: ҳақиқий организм учун фойдали лимонадни уйда ўзингиз тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун шунчаки, мевалар бўтқасини минерал сув билан аралаштиришингиз керак халос.Тавсия қилинмайди: чанқоқни лимонад ёрдамида тўхтатиш. Яхшиси, бир стакан шарбат ёки йогурт ичган маъқул.

Мақола 553 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*