Бухоро вилояти ҳокими ўзгарди

photo_2016-12-16_18-31-0216 декабрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муҳиддин Турдиевич Эсонов вилоят ҳокими лавозимидан озод этилган. У бошқа ишга ўтган.

«Кун» манбаси маълум қилишича, унинг ўрнига Ўктам Барноев вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинланган.

Муҳиддин Эсонов 2011 йилнинг декабрида вилоят раҳбари этиб тайинланганди.

Асли бухоролик бўлган Ўктам Барноев Исоевич 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолияти юритган. Ундан олдин, 2008 йилгача Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

Kun.uz

Мақола 535 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*