Бундан ортиғини…

photo_2016-09-23_18-14-33Сизга кўнгил бердим, сизга дил бердим,
Яна мени сарсон этманг яхши қиз.
Бойлигим, давлатим шу севгим эрур,
Бундан ортиғини кутманг яхши қиз.

Ранжиманг айтган ҳар гапга кўнмасам,
Ёки тиллолару зарга кўммасам,
Сизга жоним берай агар ўлмасам ,
Бундан ортиғини кутманг яхши қиз.

Ҳар куни интизор кутинг йўлимни,
Ифорин таратай кўнгил гулимни,
Сизга қолдираман ташна дилимни,
Бундан ортиғини кутманг яхши қиз.

Сиз севинг мен шуни тафтини сезай,
Сиз билан орзулар шаҳрини кезай,
Сўзларим дуридан қалбингиз безай,
Бундан ортиғини кутманг яхши қиз.

Сиз билан яшасин гўзал пайтларим,
Дилга муҳрлансин севги қайдларим,
Сизга аталгандир кўнгил байтларим,
Бундан ортиғини кутманг яхши қиз.

 

Достон Давлат Шоҳ,

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 1 167 марта ўқилган

3 Комментариев для Бундан ортиғини…

  1. Dostonni ijodi rang-barang: ayniqsa, muhabbat haqida ko’p yozadilar.
    Iste’dod g’ij-g»ij. Ijodlariga omad tilayman

  2. E’tibor uchun katta rahmat ! Hammaga Olloh omad bersin. Rahmat Olimaxon !

  3. Ажойиб, янада яхшиларини кутиб коламиз, омад!!!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*