Бу қабиладагилар шунчаки тана тузилишларини ўзгартиришган!

Балки баъзи ибтидоий жамоа кўринишида ҳаёт кечираётган одамлар “Худо бизни камчилик билан яратган” деб ҳисоблар, балки уларга ҳар сафар ўзларида ниманидир ўзгартириш ёқар, баъзилар учун эса бу урф-одат.

Сиз уларнинг нега бундай қилишлари сабабини истаганингизча қабул қилинг, бироқ, ҳақиқатни билмай улар устидан ҳукм чиқарманг!

Чўзилган лаблар

ch.lch.l1Мурси- Судан чегарасида яшовчи эфиопия қабиласи 10000 кишидан иборат аҳоли ўзининг лабларини чўзиш урф-одати билан машҳур. Бу одат улардаги қадимий урф (мода) ва гўзаллик рамзи.

Катта бурун тешиги

kat,bАпатани — Ҳиндистон шимолий-шарқидаги Аруначап-Прадеш штати, Зиро водийсида истиқомат қилувчи қабила. Апатани аёллари аёллик нафосати дея юздаги татировка ва бурун тешикларидаги қадимий тақинчоқларини таъкидлашади. Улар буни барини иложи борича ҳунукроқ кўриниш ва ўзларини босқинчилардан ҳимоя воситаси сифатида қилишади.

Чандиқлар

ch1ch2Чандиқлар қилиш Папуа Селик дарё бўйи қабилалари орасида, Янги Гвинеяда Папуа жанубий Эфиопиядаги Каро ва Судандаги баъзи қабилар орасида тарқалган. Уларни яна “тимсоҳ одамлар” деб ҳам аташади. Улар устарани янги авлодга “бўёқ бериш” да ишлатишади. Улар буни эркакларга тимсоҳ тусини бериш учун қилишади, уларда бу мардлик рамзи.

Бўйиндаги узуклар

boy1boy2Каян тибето — бирманлик этник қабила, камчилиги Мянмеда. Қабила аёллари жуда кўплаб мис узукли узун бўйинлари билан машҳур. Бу “жирафа аёллар” 5 ёшлигидан бўйинларига узук тақишни бошлашади.

Ўткир тишлар

o't.tiwФиллиппин, Бали ва Ибдонезиядаги одамлар тишларини ўткирлаштиришади. Ўткир тишлар ғазаб ва ёвузлик рамзи деб ҳисоблашади.

Осилган қулоқлар

os.qulКениядаги Масаи қабила аёллари ниҳоятда оғир зиракларни тақишни хуш кўришади ва қулоқлари анчайин чўзилиб кетади.

Қўлдаги татировкалар

tatirovkaФиллиппинда қўлдаги суратлар зеб ҳисобланади. Аҳолининг кўпчилик қисмининг қўллари турли суратларга тўла.

Зиёда Зиаева тайёрлади.

Мақола 1 635 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*