Бу иллатлардан тезроқ қутулиш даркор

03122738-shutterstock_146546060-630x420-630x350Ҳар биримиз ҳаётимизда ҳеч бўлмаса бир марта бу туйғуларни бошимиздан кечирганмиз. Агар бир марта бўлса майли, лекин бу ҳолат тез-тез бўлса-чи? Улар ҳаётимизга қанчалик салбий таъсир кўрсатишини ўйлаб кўрганмизми?

Мана ўша тўрт иллат:

  1. Ҳасад қилиш

Агар сиз ҳасад қилаётган одамингиз билан ҳеч бўлмаса бир кун ўрин алмашиб кўрганингизда эди, бу сизга унчалик ҳам ёқмаган бўларди. Ҳар бир инсоннинг ўз қайғу ва ташвишлари бўлади.

Ҳеч қачон ўзингизни бошқалар билан таққосламанг, ҳар бир одамнинг ўз ўтмиши, ўз иқтидор ва имкониятлари, ўз муаммо ва қувончлари бўлади. Ҳасаддан фойда йўқ.

  1. Хафа бўлиш

Хафалик бу сиз кутган нарсанинг бўлмаслигидан келиб чиқади.

Тасаввур қилинг, кўчада кетаётиб қоқилиб йиқилиб тушдингиз ва қўлингиздаги нарсалар сочилиб кетди. Сиздан нарироқда кўзи ожиз одам турибди. Сиз ундан ҳеч қандай ёрдам кутмайсиз, табиийки, у сизга ёрдамга югурмагани учун ундан асло хафа бўлмайсиз. Агар ёнингизда ҳамкасбингиз бўлсаю, у сизнинг ерда сочилиб ётган нарсаларингизни териб юрганингизни жимгина томоша қилиб турса, ундан бир умр хафа бўлиб юрасиз.

Хафа бўлмасликнинг энг яхши йўли эса ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмасликдир. Одамлар сиздан қарздор эмаслар: улар сизга ёрдам беришга, сизни тушунишга, сизни қўллаб-қувватлашга, сизга ғамхўрлик қилишга мажбур эмаслар. Ҳамма нарсани борича қабул қилинг.

Бу дегани ҳамма билан қўпол муносабатда бўлиш лозим дегани эмас. Шунчаки, ўзгаларнинг ёрдамини кутиб, кутганингизни ололмай хафа бўлиб юргандан кўра ҳеч кимдан умид қилмаган маъқулроқ.

  1. Нолиш

Агар инсон нолишга ўрганиб қолса, ҳаёти яхшими-ёмонми, нолийверадиган бўлиб қолади. Ҳадеб нолийверадиган одам ҳаётида фақат салбий нарсаларнигина кўради ва бошқаларга ҳам бу ҳақда айтишга шошилади.

Ҳаётни аниқ баҳоловчи мезон йўқ, у сиз қандай кўраётган бўлсангиз, ўшандай бўлади. Агар ҳаётингизнинг фақат ёмон томонини кўраётган бўлсангиз, демак ҳаётингиз ёмон. Бу ҳақда бошқаларга ҳам айтиб нолишдан нима фойда?

  1. Ғийбат қилиш

Энг сўнгги иллат ўзгаларни “чайнаш”. Жуда кўпчилик бошқалар ҳақида соатлаб гапиришни, уларни муҳокама қилишни хуш кўради.

Бу дунёда ҳамма хато қилишга ҳақли, ҳеч ким авлиё эмас. Сиз ҳеч қачон бошқа одамнинг ичига кириб чиқмагансиз, у қандай яшаётгани, қандай яшагани, миясида қандай ўйлар борлигини билмайсиз. Ўзгаларни ғийбат қилиш худди томошабинларнинг бақир-чақирига асосланиб футбол ўйинини кўр-кўрона шарҳлашга ўхшайди.

Мақола 496 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*