Бойлар ва камбағалларни нима ажратиб туради?

photo_2016-10-10_10-21-17Бойлик руҳият ва фикрлаш билан биз ўйлагандан кўра кучлироқ боғлиқ. Наполеон Хилл 1937 йилда чоп этилган 500 нафардан ортиқ миллионер ҳаётини тадқиқ қилиш асосида ёзилган “Ўйла ва бой бўл” деб номланган китобида айнан мана шу фикрни илгари сурганди.

Кейинги 30 йил давомида дунёнинг энг бой 1200 нафар кишисидан интервью олган миллионер Стив Сиболд ҳам унинг фикрига қўшилади. Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бойлик пулдан кўра менталитетга боғлиқ — Сиболд “Бойлар қандай ўйлайдилар” китобида шу ҳақда ёзади. Китобда ёзилишича, бойлар қуйидаги тамойилларга амал қилишади.

 

Бойлар камбағалликни барча ёмонликларнинг илдизи деб билишади, камбағаллар эса ҳамма нарсада пулни айблашади

Сиболднинг айтишича, кам даромад топадиган оилаларда бойиб кетиш қуйидагича муҳокама қилинади:

“Бундай оилаларда болаларга бойлик бахтли тасодиф ёки ноқонуний бизнес натижаси деб тушунтирилади. Бойлар эса пул бахт кафолати эмаслигини, лекин ҳаётни енгил ва ёқимли ўтказишини билишади”.

Бойлар худбинликни фазилат, камбағаллар эса иллат деб билишади

Сиболд ёзади:

“Бойлар ўзларини бахтли қилиш учун ҳаракат қилишади. Улар дунёни қутқаришга уринишмайди”.

Муаммо шундаки, камбағаллар бу фикрга қўшилишмайди ва камбағаллигича қолишади.

“Агар ўзингиз ҳақингизда қайғура олмасангиз, бошқаларга ҳам ёрдам беришга имкониятингиз бўлмайди. Ўзингизда йўқ нарсани бошқаларга улаша олмайсиз”.

Бойлар тадбирли бўлишади, камбағаллар эса омадга ишонишади

“Оломон лотерея ўйинида ютиб олишга умид қилиб кўп пул ҳақида орзуларга берилган пайтда бойлар муаммоларни ҳал қилишади. Кўпчилик ўзгалардан ёрдам кутиб яшайди. Бундай йўл кўпинча камбағалларга мос — муаммоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт бой берилади.

Бойлар фойдали билимларни эгаллашади, камбағаллар умумий таълим билан чекланишади

“Аксарият бой тадбиркорлар ҳеч қандай расмий таълим олишмаган. Улар ўз пулларини қимматли тажриба ва билим туфайли топишган. Кўпчилик кишилар диплом ва сертификатлар бойлик сари йўл деб ўйлашади. Улар янада юқори даражадаги билим ва кўникмаларни олишга уринишмайди. Бойларни эса восита эмас, максад қизиқтиради”.

Бойлар келажак ҳақида орзу қилишади, камбағаллар эса ўтмиш билан яшашади

“Мунтазам равишда ўтмиш ҳақида ўйлайверадиган одам бойимайди. Бундай одамларни кўпинча тушкунлик ва ҳафсаласизлик қамраб олади. Бойлар ўзларига ишонишади ва келажак ҳақида орзулар қилишади, режалар тузишади”.

Бойлар пул ҳақида мантиқан, камбағаллар эса ҳиссиёт билан ўйлашади

“Пул ақлли, маълумотли инсонни бир лаҳзада қўрқоқ, тор фикрлайдиган инсонга айлантириб қўйиши мумкин. Бойлар эса билишади: пул кенг имкониятлар очувчи муҳим қуролдир”.

Бойлар ўз ишларини севишади, камбағаллар эса ўзлари севмайдиган ишга боришга мажбурлар

“Оддий инсонга бойлар ҳар доим ишлайдигандек туюлади. Лекин уларнинг энг катта устунлиги қуйидагича: улар ўзлари севган иш билан шуғулланишади ва бунинг ортидан пул топишади”.

Бошқа тарафдан, камбағаллар ўзлари ёқтирмайдиган ишга боришга мажбур, чунки улар пулга муҳтож:

“Уларнинг онгига жамият ва мактабда пул топиш учун албатта жисмонан ёки ақлан зўриқиш лозимлиги сингдирилган”.

Бойлар тақдир синовларига тайёр туришади, камбағаллар эса омадсизликлардан қўрқишади

Муаллиф давом этади:

“Психолог ва экспертлар кейинчалик умидсизликка тушиб қолмаслик учун ўз олдига юқори мақсадларни қўймасликни маслаҳат беришади. Иккинчи тарафдан, “ҳеч ким доимий равишда хавотирда яшаб бойликка ва мақсадига эришмаган”.

Бойлар бошқаларнинг пулларидан фойдаланишади, камбағаллар пул тўплашади

Сиболднинг сўзларига кўра, бойлар бошқаларнинг ҳисобига ўз келажакларини таъминлашдан қўрқишмайди:

“Улар бирор нарса сотиб олиш учун пул етмай қолиши ҳеч нарсани англатмаслигини яхши билишади. Асосий масала — ўша нарса учун пул сарфласа арзийдими-йўқми, мана шунда”.

Бойлар бозорни ҳиссиёт ва хасислик ҳаракатга келтиришини билишади. Камбағаллар эса бозорда мантиқ ва тартиб ҳукмронлигига ишонишади

“Бойлар молия бозорларини ҳаракатга келтирувчи қўрқув ва хасисликни яхши билишади ҳамда битим тузишда ва қарор қабул қилишда буни албатта ҳисобга олишади. Инсон табиатини ва унинг бозорга бўлган таъсирини тушуниш уларга бой бўлишда устунлик беради”.

Бойлар фарзандларини пул топишга ўргатишади, камбағаллар эса болаларини яшаб қолишга ўргатишади

Сиболднинг ёзишича, бойлар болаларига ёшлигиданоқ “бойлар” ва “қашшоқлар” олами қандайлигини ўргатишади:

“Одатда, бойлар фарзандларини атрофдагиларга юқоридан қарашга ўргатишади деб ўйлашади. Бу нотўғри. Аслида улар фарзандларини дунёга холис қарашга ўргатишади”.

Пул бойларни хотиржам қилади, камбағалларни эса ташвишга солади

Бойлар кўп пул топишади ва билишади: пул кўпгина муаммоларни ҳал қила олади.

“Камбағаллар пулга ҳаётнинг бир қисми бўлган ёвузликдек қарашади. Бойлар эса пулни халоскор деб ҳисоблашади”.

Бойлар доимо ўз устиларида ишлашади, камбағаллар кўнгил очишни хуш кўришади

Бойлар расмий таълимни қадрлашмайди, лекин зарур малака ва кўникма олишни бир умр давом эттиришади:

“Бойнинг уйида биринчи навбатда иш юритишга, муваффақият қозонишга ёрдам берувчи китоблар коллекциясини кўрасиз. Камбағаллар эса романлар, кўнгилочар газеталар ва китобларни ўқишни хуш кўришади”.

Бойлар пул ишлаб топишади, камбағаллар қора кунга асрашади

Бойлар эътиборларини даромад топишга қаратишади ва таваккал қила олишади:

“Чегирмалар, бепул купонлар ва тежамкорлик одамларнинг хаёлини шу даражада забт этганки, улар ҳаётни яхши томонга ўзгартириши мумкин бўлган имкониятларни сезишмайди. Бойлар пуллари етмаганида ҳам бундай майда-чуйдаларга эътиборларини қаратишмайди. Улар ақлларини бир нарсага йўналтиришади: кўп пул топишга”.

Бойлар қачон таваккал қилишни билишади, камбағаллар эҳтиёткорликни маъқул кўришади

“Барча инвесторлар вақти-вақти билан тиккан пулларини йўқотишади, лекин фақатгина бойларнинг бир нарсага ишончлари комил: нима бўлмасин, улар ҳар доим яна пул ишлаб топишлари мумкин”.

Бойлар ҳар доим пул ишлаб топишга тайёр, камбағаллар эса муаммолардан қўрқишади

“Ҳаёт курашлардан иборат дейдиганларга қулоқ солманг, ўзингизни хотиржам тутинг ва ўзингизда борига шукр қилинг”.

Олдингизга юқори мақсадларни қўйинг! Нима учун миллионер бўлишингиз мумкин эмас?

Бойлар учун пул — дўст, камбағаллар учун — душман

“Бизга доим пул ишлаб топиш ва уни сақлаш қийинлигини уқтириб келишган. Пул топиш учун у ҳақда худди душмандек фикрлашни тўхтатинг. Пулни ўзингизнинг энг асосий иттифоқчингиз деб ҳисоблашни бошланг. У сизнинг уйқусиз тунларингиз, жисмоний оғриқларингизни бартараф этувчи, ҳаётингизни яхшиловчи дўстингиздир. Бойлар пулни бошқалардан кўра яхшироқ ёрдам берадиган дўст деб билишади”.

Бойлар билишади — ҳамма нарса инсоннинг ўз қўлида, камбағаллар эса оила ва пул орасини танлашади

Сиболднинг сўзларига кўра, пул топиш ёки вақтини оила билан ўтказиш ҳақида бош қотириш масъулиятдан қочишдир:

“Бойлар билишади: олдинда турган барча муаммолар соғлом ақл, дунёқараш билан қарши олинса, ҳамма нарсага эришиш мумкин”.

Мақола 740 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*