Хитойда боши ўзга сайёраликларникига ўхшаш одам яшаркан!!!

xitoydaХудди шу одам олимларнинг бир неча тадқиқотларида иштирок этди. Натижада мутахассислар бундай формадаги бош билан туғилишига экология сабабчи эканини таъкидлашди.

Тиббиётчиларнинг айтишига кўра, бу бош чаноғи суякларининг ҳаддан зиёд ўсиб кетиши билан боғлиқ. Шунинг учун хитойлик бу одамнинг боши стандартга тўғри келмайдиган шаклга кирган ва юзи худди ўзга сайёраликларникига ўхшаб қолган. Қолаверса, эркак 53 йилдан бери яшаб келаётган жой экологияси ўта ёмон ҳисобланади.

Беўхшов бош эгасининг ўзи эса айни пайтда юзи ва бошини тартибга келтириш учун пул йиғаётганини айтди. Пул йиғишда унга акаси ёрдам беряпти.

— Юзларим йилдан йилга беўхшов тус олиб бормоқда, — деди у. — Қанийди ҳозир имкониятим бўлса-ю, жарроҳлик столига ётсам ва бу балодан халос бўлсам!..

Манба: HORDIQ.UZ

Оставить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *