Бош вазир талабага банкдан кредит олиш учун ёрдам берди

mirziyoyevЎзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳал қилинмаётган муаммолар биланмурожаат этишнинг йўллариҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда Бош вазирга мамлакатимизнинг турли бурчакларидан одамлар ўз муаммолари билан мурожаат этмоқдалар. Келиб тушаётган масалаларнинг ечимлари эса интернет орқали ёритиб борилмоқда. Ҳусусан, 2016 йил 27 сентябрь куни Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ш.И. томонидан ЎзР Бош вазирининг виртуал қабулхонасига 10-00 телефон рақами орқали таълим кредитини олишга 7 сентябрда ариза берилган бўлса-да, “Агробанк” томонидан таълим кредити ажратилмаётганлиги юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилинган. 28 сентябрь куни (1 кун муддатда) талабага кредит шартномаси расмийлаштирилиб, 4 млн. 400 минг сўм миқдорида маблағ олий ўқув юртининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

DIYDORAZIZ.UZ

Мақола 1 375 марта ўқилган

1 Комментарий для Бош вазир талабага банкдан кредит олиш учун ёрдам берди

  1. Узбек халки азалдан мехрибон, сахий ва окибатлилиги б.н ажралиб турган, биринчи юрт бошимиз айтганларидек! Биз бир ёкадан бош чикариб, юрт у.н халк фаровонлиги у.н бир тану жон булсак албатта буюк келажакка эришамиз.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*