Болаларнинг кўриш қобилияти ўзгарганда…

ochi_1* Болаларда гижжа касалликлари кузатилганда узоқни кўролмаслик ҳолати пайдо бўлади. Негаки, кўзнинг иш фаолиятида витамин &А& ёки бошқа озиқ моддалар керак. Гижжа касалликлари бор бўлса, уларда бу озиқ моддалар ва витаминларнинг сўрилиши кескин камайиб кетади.

* Болалар орқа билан ётиб, узоқ вақт китоб ўқиганда ҳам шундай бўлади.

Бундан ташқари, кўз-нинг яллиғланиш касалликларини тўлиқ ва ўз вақтида даволамаслик ҳам узоқни кўролмай қолишга сабаб бўлиши мумкин.

Агарда узоқни кўролмаслик касаллиги ўз вақтида даволанмаса, қуйидаги асоратларни келтириб чиқаради. Яъни, болаларда кўз ўткирлигининг бузилиши;

* ақлий меҳнатдаги толиқиш;

* узоқни кўролмаслик касаллигининг ирсиятга таъсири. Ҳаттоки, кўзнинг бош¬қа оғир касалликлари ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Шу ўринда айтиш жоизки, касалликнинг олдини олиш учун қуйидаги тавсия¬ларга эътибор бериш керак:

* болалар китоб ўқиётганда китобни кўздан 33 см. узоқликда ўқиш кераклиги тушунтирилиши зарур;

* телевизорни 2,5-3 м. узоқликда ўтириб кўриш керак (электр чироқларининг ёқилган ҳолатда туриши талаб этилади);

* болалар компьютерда узоқ вақт ўйнаши ёки ишлаши зарарлидир;

* фарзандларда учрайдиган гижжа касалликлари ўз вақтида даволаниши керак;

* болага таркибида А витаминли таомларни кўпроқ бериш (қизил сабзи, кўк пиёз, балиқ, кўкатлар) тавсия этилади.

Агар боланинг кўриш қобилиятида ўзгаришлар сезилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Минурахон БОЗОРОВА, болалар шифокори.

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 606 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*