BMW Россияда сотилган 33 мингдан ортиқ автомобилни таъмирталаб деб тан олди

BMW автоконцернининг Россиядаги дилери — «БМВ Руссланд Трейдинг» F25 ва F26 кузовларидаги X3 ва X4 моделларига мансуб 33 мингдан ортиқ автомобилни таъмир учун қайтариб олади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

4351701

Айтилишича, машиналарда Isofix болалар автоўриндиқлари учун тасмаларида нуқсон борлиги гумон қилинмоқда.

Росстандарт агентлигининг маълум қилишича, 2010 йил августидан 2016 йил майига қадар сотилган машиналар таъмирдан чиқарилади.

Тегишли компонент таъмирдан чиқарилгунига қадар Isofix ўрнига оддий хавфсизлик камаридан фойдаланиш тавсия этилди.

Манба: Daryo.uz

Мақола 209 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*