Даҳшат!!! Битта танада икки бош, икки қўл ва икки оёқли қизлар…

photo_2016-11-18_19-26-53

Эбигинел ва Бриттани Хенселнинг таналари бирлашиб кетган. Уларнинг таналари битта, икки бош, икки қўл ва икки оёқлари бор. Улар болалик чоғлариданоқ таналарини назорат қилишни ўрганиб олишган. Эбигинел ва Бриттанинг юраги иккита, ўпкалари ҳам, ошқозонлари иккита, жигарлари битта, репродуктив органлари ҳам битта. Қизларнинг бири тананинг чап томонига, бири эса ўнг томонига жавобгар.

Улар худди оддий одамлар каби яшашади. Машина ҳайдашади, дўстлари билан вақтичоғлик қилишади, волейбол ўйнашади, шопингга қатнашади, турли кечаларга ҳам боришади. Улар Битҳел университетининг битирувчилари хисобланишади ва уларнинг ҳар бирида педагогика дипломи бор.

Албатта, биргаликда ҳаёт осон эмас, бир қатор саволлар сизда ҳам туғилгандир. Улар бу каби саволларга жавоб беришни истамайдилар. Айниқса, шахсий ҳаёт ҳақидагиларига, бироқ улар шундай катта синов билан дунёга келган бўлсаларда, тушкунликка тушмай катта жасорат билан яшамоқдалар.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 2 012 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*