Бу юрт отангни пулига келганми? (Билайн компаниясига очиқ хат)

beeline-rАслида бундай камчиликлар бошқа компанияларда ҳам бор. Журналист Фозил Жабборов айнан билайн компаниясининг камчиликлари ҳақида уларга очиқ хат тарзида етказишни маъқул топди.

Ҳурматли Beeline! Мен бир неча йилдан бери сендан ва сенинг “Мега ҳафта” хизматингдан фойдаланиб келаман. Гарчи сенга ҳафтасига 3,5 $ сарфласам-да, хизматингнинг менга қулай томонлари бор. Шу учун истесно ҳолатлардан ташқари уни ўчирмайман. Хизматни шанба куни ёққанман ва у бир ҳафтадан кейин ўчади. Шундай қилиб ҳафтанинг ҳар олтинчи кунида сендан менга 2 та асаббузар хат келади. Шулардан бири, нима эмиш: “Sizning bepul tarmoq ichida daqiqalaringiz tugadi”миш! Ия, тармоқ ҳам “бепул” бўларканми? Ёзувингнинг русчасига қарайман: “Vashi besplatnye minuty vnutri seti zakonchilis’”. Гарчи русча сўзларингнинг лотинча имлода хатолари бўлса-да, аммо гапни қурилиш жиҳатидан тўғри ёзгансан. Лекин ўзбекчадаги “бепул”сўзини “тармоқ ичида” сўзларидан кейин қўйсанг, олам гулистон эди-ку! Шунда гап “Сизнинг тармоқ ичида бепул дақиқаларингиз тугади”, тарзида тўғри бўларди. “Ичида” сўзига “ги” қўшимчасини қўшсанг, гапинг янада равонроқ чиқарди. Бу хатоингни-ку, бир амаллаб ҳазм қиламан. Лекин кейинги хатинг одамнинг миясига наштардай қадалади. У нима экан, де: “Sizning bepul O’zbekiston bo’yicha daqiqalaringiz tugadi”миш! Бу хатингнинг ҳам русчасига қарайман: “Vashi besplatnye minuty po Uzbekistanu zakonchilis’”. Имло хатоларингни айтмаса, услубий жиҳатдан балодай тўғри ёзгансан. “O’zbekiston” билан “bo’yicha” сўзларидаги “o‘”нинг “шапкаси” – “‘” ўрнига тутуқ белгиси – “’” қўйганингга ҳам, майли, бир амаллаб кўз юмдим. Лекин нимага “бепул Ўзбекистон” деб ёзасан, баракатопкур! “Ўйнаб қўяй!” “Ўйнаб қўяй!” дея бўралатиб-бўралатиб сўкайми ҳозир! Ўттиз миллион аҳолиси бор Ўзбекистон қанақасига бепул бўлсин? Бу юрт отангни пулига келганми? Шу Ватанда яшаётган халқ телефонига ҳафтасига 10-15 минг сўм пул ташлаб сени боқяпти-ку! Ўзинг тўғри ёзишни билмасанг, шу халқ ичидан ўзбек тилини биладиганларни ёнингга ишга ол!

Бундан бирор ой олдин – шанба кунларининг бирида сенинг операторинг билан боғландим, вақтимни қизғонмасдан, унга ҳаммасини қозоқ биродарларимизнинг 9 пулидан тушунтирдим, у ҳаммасини ҳарфма-ҳарф ёзиб олди, арзимни сенга етказишга ваъда берди, лекин, мана, орадан шунча вақт ўтибдики, хатоингни тузатганинг йўқ. Бугун жума. Эртага эрталаб сен менга ва менга ўхшаб “Мегаҳафта”нгга уланган мижозларингга яна “Бепул тармоқ!”, “Бепул Ўзбекистон!” деган хатлар жўнатасан. Илтимос, хато хат юборишни бас қил, уларни тузатиб жўнат! Биламан, мактабда тил дарсларидан қочгансан ё бу фанни яхши ўқимагансан! Cен ўзи қайси мактабда ўқигансан, устозинг ким, соримашак Beeline?!

Самимият ила журналист Фозил Жабборов.

Diydoraziz.uz

Мақола 2 042 марта ўқилган

8 Комментариев для Бу юрт отангни пулига келганми? (Билайн компаниясига очиқ хат)

  1. Ооо буларканку мана бунака танкидий макола ёзсилса хам. Сифати ппст алокасига операторлари хам саводи паст. Балки бу маколадан кейин уйлаб куришар.

  2. Gap yoʻq qoyil!!????

  3. Judayam to’g’ri gap. O’zbek tilini biladiganlarni ishga olish kerak. Oliftalarni emas.

  4. Уйнаб куяй деган жойлари менга рахматли ёзувчимиз Тогай Муродни эслатворди. Яхши чикибди макола.

  5. Bularni CHSBK (chala savodni bitirish kursi)da qaytadan o’qitish kerak

  6. Fozil aka maqola juda ajoyib chiqibdi. ammo uni yanada kengaytirsa bo’ladi. men ham salkam 10 yildan buyon beeline abonentiman. ammo shu mts o’chgandan buyon kompaniya xaddidan oshib ketdi. ma’lum summa evaziga beraladigan tarmoq ichidagi bepul daqiqalar yo’q bo’ldi. bu ham mayli, o’z o’zidan telefondagipullarimiz yo’q bo’lib qoladi, kompaniya operatorlariga tel qilib, vaziyatni aytsangiz turli bahonalarni keltirishadi. o’ziga aloqasi bo’lmagan dasturlarga ulab qo’yishadida, biz olmadik,deb o’chirish kodini yuborishadi. kechirasizu shartnomani tuzib olishadida, abonentdan so’ramasdan ulvorib pulni sovirishadi. telefon kompaniyalarini ham nazorat qiladigan tashkilot bormi o’zi?

  7. Bizga hamisha kompaniyadan hurmatli abonent! Tarzida xabar keladi. Endi abonentlar kompaniyaga murojaat qilishadi.
    Hurmatli Kompaniya! Abonentlar pulni ko’chadan supirib olayotgani yo’q. Iltimos haqqoniy ishlanglar. Abonentdan so’roqsiz turli dasturlarga ulab qo’ymang. Buning ham javobgarligi bor.

  8. Пессимист бумила, хамма ишда хам камчилик булади, ман 9йилдан бери beeline абанентиман, шунака вактлари булган узимни хатолигим туфайли номерим 38$ карз булганида хам хисобими тугрилаб куйишган.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*