Бебаҳо нарсанинг баҳоси

diamond-1Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин.

Сассиқ дарахтга қўниб, чаҳ-чаҳлаб сайраётган булбулни ким кўрибди?

Ҳайвонлар ҳам инсоний муносабатга муҳтож.

Сиз вақтни тежамасангиз, вақт сизни тежайди.

Одамларни барча кучли ва заиф томонлари билан, улар қандай бўлсалар шундайлигича қабул қилиш керак.

Агар сен ҳалол меҳнат қилсанг, одамлар сени ўзлари излаб топади.

Кўришни истасанг, ҳар қандай кимсада ҳам истаганча яхшиликларни кўришинг мумкин. Бунинг учун некбин кўз бўлиши керак.

Олимнинг жоҳиллиги нима-ю, жоҳилнинг олимлиги нима?

Билмаслик гарчи айб эмас, илло фазилат ҳам эмас.

Юксалишни истасанг — бошқаларни кўтар!

Бошқаларни пастга тортаётган одам ўзининг ер қаърига кириб кетаётганини сезмайди.

Чўғ пуфлаб аланга олдирилмаса, устини кул босиб сўнади. Пичоқни қайраб турмасангиз, ўтмаслашади, кесмайди. Рақобат йўқ жойда инқироз пайдо бўлади…

Ёмоннинг ёмонлигини гапиргандан кўра, яхшининг яхшилигини гапирган яхши.

Бирон киши билан гаплашмоқчи бўлсанг, шундай бир тилда гаплашгинки, то гаплашгунингга қадар у сенга душман бўлса — дўстга айлансин!

Сен ўзингга бошқалар кўзи билан қара. Бошқаларга ўз кўзинг билан.

Ҳаёт — оқар дарё… дам ғанимат. Ҳазрати одамни зиёрат қил. Ожизларга кўмаклаш. Муҳтожларнинг корига яра. Эртадан бошлайман, дейсанми? Эртага кеч бўлиши мумкин. Агар бугун ҳали кеч бўлиб қолмаган бўлса…

Бировни ошириб-тошириб мақташ — уни ортиқ даража ерга уришдек гап. Ҳар иккала ҳолатда ҳам меъёр бузилади.

Дунёнинг ишлари қизиқ. Одамлар бир-бирига яқинлашишлари учун гоҳо бир-бирларидан узоқлашишлари ҳам керакка ўхшайди. Ана шунда улар бир-бирларининг исини, шевасини, аъмолини соғинадилар. Кимни ва нимани йўқотганини англайдилар, бир-бирларига қараб талпина бошлайди!

Ўзгаларнинг қалбларига тилинг билан эмас, дилинг билан кир.

Бир-бирининг тагига сув қуймаса — чўллаб қоладиганлар бор.

Ҳамма нарса синса синсин, одамгарчилик, нафсоният, орият, иймон-эътиқод касод бўлмасин. Йўқотилган ҳар қандай нарсанинг ўрни тўлади, бой берилган маънавий қадриятнинг ўрнини ҳеч қандай бойлик, зар-зевар, дуру гавҳар билан қоплаб бўлмайди.

Истеъдод ўзини койитганида, ўқиб-ўрганганида, қора терга ботиб меҳнат қилганидагина самара беради.

Иқтидор билан қилинган меҳнат, меҳнат билан эришилган иқтидор бир-биринитўлдиради.

Ўз миллатини, унинг маънавий шавкатини, салоҳиятини ва қадриятларини оёқ ости қилган, унинг дардига малҳам бўла олмайдиган киши қандай мавжудот бўлса бордир, аммо инсон эмас.

Киши ҳар қандай аламга чидайди, аммо яхшилик эвазига ўша одамдан ёмонлик кўрганида дод деб юборади. Бундай ноҳақ аламнинг заҳми жуда ёмон бўлади.

Ёз-ку яхши, шуниси борки, ёздан кейин қиш келади-да. Қиш совуқ, қаҳратон, илло, ортидан чарақлаган баҳор билан ёз келади. Демак, қўйнида баҳор яширинган бўлади.

Ўз ожизликлариму барча қусурларим билан ўзимдан домангир бўлсам, яхши инсоний сифатларим билан (агар улар менда бўлса?..) ота-онам, оилам, мактабим, устозларим ва дўстларимга бурчдорман.

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 470 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*