Бахтли инсон

f7270136c14c04d49dfbd4cf74be9ff3Ҳаётимизда биз бу сўзни кўп ишлатамиз, кўп эшитамиз. Кўпчилигимиз бу сўзни кўпинча бошқаларнинг бизга нисбатан айтишини истаймиз. Чунки бу иборани эшитиш, инсонга қанчалик хурсандчилик келтиради ва ўзига бўлган ишончини янада оширади

“Бахтли инсон” деганда биз ҳар биримиз ўзгача фикрлашимиз (ўйлашимиз) (фикр юритишимиз) мумкин. Кимдир ҳаётида олдига қўйган мақсадларга эришган вақта, яна кимдир ўз севгисига эришганида. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир инсон ўзи учун қадрли бўлган бирор бир нарсага эришган вақтида, ҳудди у инсондан бахтлироқ инсон йўқдек дунёда.

Лекин ҳаётда ҳар доим ҳам ҳамма нарсалар бизнинг фойдамизга хал бўлавермайди. Ўйлаб кўринг, кимдир йиллар давомида олдига қўйган мақсадига эришиш учун тинмасдан меҳнат қилади, ўқийди, изланади. Бироқ вақт келиб аниқ бўладики, шунча қилган харакатлари ва меҳнатлари шу мақсадига эришиш учун етарли эмас. Шунда бу инсон руҳан тушкунликка тушади. Унинг учун дунёда ўзидан бахтсиз инсон йўқ дек.

Ҳа, нимаҳам дердик, бир куни кўкка кўтариламиз бошқа куни эса тубан йиқиламиз. Бу ҳаёт, ҳақиқий ва реал ҳаётдир. Ушбу реал хаёт бизга кўп нарсани беради, уларнинг орасида хурсандчилик ва бахтсизлик ҳам жой олган. Айнан шу хаётга бўлган бизнинг муносабатимиз бизни бахтли ёки бахтсиз инсон қилади. Қаерда ё қачон йиқилмайлик, ноламасдан ва иккиланмасдан ўша захоти ўрнингда туриб, устиндаги чангни қоқиб яна олға юришда давом этиш зарур. Бахтли ёки бахтсиз инсон бўлишимиз айнан шундай йиқилишларга бўлган муносабатимиздир десак муболаға бўлмайди.

Бахтли инсон деб, инсон ҳаёти мабойнида ҳеч бир қилган ишидан уялмаса ва қилган қарорларидан кейинчалик афсусланмаса, демак ўйлайманки, бу инсон энг бахтли инсонлардан биридир.

Сиз ўзингизни қачон бахтли ҳис қиласиз?

Мақола 428 марта ўқилган

2 Комментариев для Бахтли инсон

  1. Rostini aytsam men hozir ham baxtliman. Rosti, man uchun qadrli bo‘lgan ota-onam hayot. Men ardoqlagan va meni ardoqlaydigan insonlar orasida yashayapman. Eng asosiysi yurtimiz tinch. Bu ko‘ngil gaplarim . Yolg‘on yo‘q !

  2. Manam baxtliman
    Baxtsizlikka asos yo’q!
    Yolg’izmasman — ko’nglimda Olloh bor!
    Kambag»al emasman — qo’sh boyligim ota-onam bor!
    Sog’-salomatman!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*