Варнауллик аёл мушукчани сотиб олиш учун машинасидан воз кечди

photo_2016-11-21_10-08-40Аёл киши бир нимани истаса тамом, мақсадига етиш учун ҳар ишга қодир. Бунга яққол мисол – камёб мушукчага эгалик қилиш учун ўз машинасини сотган Инна Добровскаядир.

Дасинни лақабли каракета учун аёл миллион долларни отиб юборди. Аёлнинг айтишича, бу мушукча шунга арзир экан, бундай мушуклар дунёда бор йўғи 25 дона экан.

Бу зотдор мушук силовсин ва мушук чатиштирувидан дунёга келган. Жонивор бир қарашда силовсинни эслатади, ҳажми ҳам каттароқ бўлишига қарамасдан оддийгина уй мушугидир.

Аёл 20 йилдан буён мушук боқади, унда турли зотдор мушуклар бўлган. Бироқ аёл ўз уйида бирор бир ёввойи ҳайвонни боқишни орзу қилган.

— Бу мушукни кўрган заҳотим ўзимни тутиб туролмадим. У мўъжизанинг ўзи эдида. Эрим ҳам қароримдан ҳайратга тушди. Биз машинамизни сотдик ва шу мўъжизага эгалик қилмоқдамиз, — дея хурсандчилигини яширмади аёл.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 279 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*